Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


  Асбоблар ва бошқа предметларни зарарсизлантириш


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

3. 
Асбоблар ва бошқа предметларни зарарсизлантириш (ишла-
тилгандан сўнг ва тозалашдан олдин) стандартга мувофиқ амалга оширилади. 

Хлорли эритма концентрацияси 0,5%ни ташкил қилади: 
- Суюқ хлор; 
- Суюқ хлорли эритма (3,5%) ишлатилади– 1:6 нисбатда, ёки 


125 
- 5% концентрацияли эритма ишлатилади – 1:9 нисбатда, ёки 
- Кукунсимон хлор: 
- гипохлорит кальций (35%) ишлатилади – 14 грамм кукунга 1 литр 
сув, ёки 
- гипохлорит кальций (70%) ишлатилади – 7 грамм кукунга 1 литр 
сув, ёки 
- Ҳар куни иш бошланишдан олдин янги хлорли эритма тайёрланади. 
- Инструментлар ва бошқа предметлар 0,5% хлорли эритмага 10 
дақиқа солиб қуйилади
- 0,5% хлорли эритмалар ҳар бир хирургик операция учун ишлатилади 
ва операциядан кейин алмаштирилади. 
- 10-30 дақиқадан кейин асбоб анжомлар ва бошқа предметлар хлорли 
эритмадан олиниб, тоза сувда ювилади. 
4. 
Тиббиёт ходимининг қон олшга тайёрланиши.  
Қон олиш вақтида тиббиёт ходими қуйидагиларни бажаради: 

Керакли анжомлар ва материалларни тайёрлайди; 

Беморга қон олиш жараёнини тушунтиради. 
5. 
Қон олишдан олдин қўллар ювилади

10-15 секунд мобайнида оқар сув тагида қўллар совунлаб ювила-
ди, сўнгра шахсий сочиқ билан артиб қуритилади, ёки: 

3-5 мл. спиртли эритма билан қўллар артилади 
6. 
Тиббиёт ходими стандартга мувофиқ игна санчиш жойига 
ишлов беради: 

Қўлларига бир марталик ёки кўп марталик тоза қўлқопларни 
кияди. 

Қўлни таянчга эга қилиб жойлаштиради. 

Пайпаслаб игна санчиш жойини топади. 

Тоза пахта ёрдамида санчиш жойи 60-90% спирт билан артилади. 
Тери юзаси марказдан бошлаб айланма харакатлар билан артилади. 

Артилган жой қуритилади. 

Тери юзаси артилгандан кейин пайпасланмайди. 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling