Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

 
 
 
ШАКЛЛАНГАН ВА ЯРИМ ШАКЛЛАНГАН НАЖАСДАН ТАЙЁРЛАН-
ГАН НАМ ПРЕПАРАТ МИКРОСКОПИЯСИ. 
 
Материаллар 

Нам препаратли буюм ойначаси 

10х ва 40х объективли ва 10х окуляри бўлган микроскоп 
Усул 
1. Нам суртмаларни қуриб қолишга йўл қўймаган ҳолда, тезликда текширинг. 
Препаратни физиологик эритма ёрдамида, 10х объективини қўллаган ҳол-
да, ортиқча ёруғликни йўқотиш ва контрастликни таъминлаш учун, етарли-
ча беркитилган конденсор билан кўринг.
2. Буюм ойначасини олд ва оркага, ёки юқори ва пастга ҳаракатлантирган 
ҳолда, бутун препаратни систематик текширинг. 
3. Ҳаракатчан протозоа, гижжалар тухумлари, гумбакларни аниқланг. 
4. 40х объективни қўллаган ҳолда, рангсиз паразитларни идентификация 
қилиш учун конденсорни юқори контрастликка мослаштириб, препаратни 
текширинг. 
5. «Паразитлар аниқланмади» деган хулоса буришдан аввал 40х объективи 
билан бир нечта кўрув майдонларини албатта текширинг. 
6. Йод препаратини кўриб чиқинг ва цисталарни катталиги, шакли, негизлар 
ва киритмалар миқдори бўйича аниқланг. 
7. Физиологик эритма ёрдамида бутун препаратда барча топилган паразит-
ларни қайд қилинг ва уларнинг миқдорини сананг. 
Муҳим 
Нажасда паразитар бўлмаган таркибий қисмларни мавжудлиги уларни 
паразитлар деб қабул қилмаслик учун аниқ текширувни талаб килади. Бу тар-
кибий қисмларга сабзавотлар ва мушаклар толалари, ўсимликлар чанглари, 
крахмал ҳужайралари, ёғ, ачитқи, спора, совун, соч қисмчалари, ёғ кислота-
лари кристаллари ва ҳаво пуфакчалари киради.


109 
Шарко-Лейден кристаллари (эозинофиллар парчаланиши маҳсулотла-
ри) паразитар инвазияларда нажасда мавжуд бўлиши мумкин. Бу ингичка, 
ўткир учли, узунлиги тахминан 30-40 цм бўлган кристаллардир. 

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling