Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

 
 
 
 
 



КИРИШ 
 
Ҳалқ саломатлиги Ўзбекистон Республикаси миллий сиёсатининг 
муҳим 
йўналишларидан ҳисобланади. Шу 
сабабли, республикада 
ўтказилаётган реформалар ҳалққа тиббий хизматни яхшилашга қаратилган. 
Шундай тадбирлардан бири аҳоли учун тиббий хизматларни қулайлигини 
таъминлаш, шу қаторда лаборатор текширувларни амалга ошириш 
ҳисобланади. Бу мақсадда ҚВПларда энг кўп талаб этиладиган текширувлар 
комплексини бажарувчи клиник-диагностик лабораториялар ташкил этилган. 
Клиник лаборатор диагностиканинг асосий мақсади даволовчи шифокорга 
касалликка ташҳис қўйишда, беморларни даволашда, профилактик чора 
тадбирларни амалга оширишда ёрдам кўрсатишдан иборатдир. 
ҚВП клиник лабораториялари йирик диагностик марказлар олдида 
қатор хусусиятларга эга. Биринчидан, улардаги текширувлар лаборантлар 
томонидан ўтказилади. (ўрта тиббий маълумотли). Иккичидан, лабораторияга 
турли туман кенг йўналишдаги беморларнинг биоматериаллари келтирилади. 
Шу сабабли, ҚВП даражасида бажариладиган текширувлар ҳажми ўзининг 
ахборотлилиги ва кўп функционаллигидан ташқари, услубий содда ва ўрта 
тиббий персонал бажариши учун қулай бўлиши керак. Бу қўлланмада ҚВП 
клиник – диагностик лабораторияларида текширувларни бажарилиши учун 
услубий йўналишлар тавсия этилган.
Тавсия этилаётган қўлланма уч бобдан иборат.
Биринчи бобда ҚВП лабораторияларида бажарилиш учун тавсия этила-
диган Биокимёвий текширувларнинг асосий усуллари, меъёртивлар ва 
натижалар интерпретацияси келтирилган.
Иккинчи бобда клиник лаборатор текширувларни бажарилиши учун 
услубий йўналишлар ёритилган.
Учинчи бобда текширувларни сифатини лаборатория ичи назоратини 
ўтказиш бўйича тавсиялар берилган. 
Қуйидаги қўлланмани тайёрлашда муаллифлар асосий лаборатор 
текширувларни мустақил ўтказишда лаборант меҳнатини енгиллаштириш
вазифасини ўз олдиларига қўйдилар.
Муаллифлар қўлланмани лаборатор хизмати мутахассислари учун
кундалик ишида фойда келтиради деб умид қиладилар.



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш 
Вазирлигининг 13 апрел 2000 йилдаги 170 
сонли 
“Лаборатор 
диагностикасини 
мукаммаллаштириш 
ва 
даволаш 
профилактик 
муассасалар 
лабораторияларининг 
моддий 
техник 
базаларини 
мустаҳкамлаш” 
буйруғидан 
кўчирма

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling