Бу план кўл юзасини съёмка қилиш ва унда бажарилган чуқурлик ўлчаш ишлари маълумотлари асосида чизилади. Ана шундай ишларни амалга ошириш усулларини ўрганиш гидрометрия, топография ва бошқа курсларнинг вазифаси ҳисобланади. - Бу план кўл юзасини съёмка қилиш ва унда бажарилган чуқурлик ўлчаш ишлари маълумотлари асосида чизилади. Ана шундай ишларни амалга ошириш усулларини ўрганиш гидрометрия, топография ва бошқа курсларнинг вазифаси ҳисобланади.
- Кўллар ҳақидаги морфометрик маълумотлар "Кўлшунослик" ва "Гидрология"га оид тадқиқотларда муҳим аҳамият касб этади. Кўлларнинг морфометрик кўрсаткичларини икки, яъни сув юзаси ва кўл косаси гуруҳларига бўлиб, алоҳида-алоҳида кўриб чиқиш уларни ўрганишни осонлаштиради. Бу ҳолат кўлларни морфометрик белгиларига кўра таснифлашни амалга оширишда ҳам ўзига хос қулайлик яратади.
Кўл юзаси майдони "0" изобат билан чегараланади. Бу кўрсаткич ороллар майдонини қўшиб ёки уларни ҳисобга олмай аниқланиши мумкин. Шуни назарда тутадиган бўлсак, қуйидаги икки юза бир-биридан фарқланади: - Кўл юзаси майдони "0" изобат билан чегараланади. Бу кўрсаткич ороллар майдонини қўшиб ёки уларни ҳисобга олмай аниқланиши мумкин. Шуни назарда тутадиган бўлсак, қуйидаги икки юза бир-биридан фарқланади:
- а) кўлнинг сув юзаси майдони (Fк), бунда "0" изобат ичидаги сув юзасигина ҳисобга олинади;
- б) кўлнинг умумий майдони (Fу), кўлдаги ороллар юзаси ҳам қўшиб ҳисобланади.
- Кўлнинг узунлиги (Lк), сув юзасининг асосий ўлчам кўрсаткичларидан бири ҳисобланади ва унинг қуйидаги кўринишлари ўзаро фарқланади:
- а) кўлнинг энг катта узунлиги (Lмах)-сув юзаси бўйлаб қарама-қарши қирғоқлардаги бир-биридан энг узоқ масофада жойлашган икки нуқтани туташтирадиган чизиқнинг узунлиги. Кўлнинг сув юзаси шаклига боғлиқ ҳолда у тўғри чизиқ ёки эгри чизиқ кўринишида бўлади;
б) кўлнинг самарали узунлиги (Lc), кўл юзасидаги ихтиёрий нуқта билан қирғоқда ундан энг узоқ масофада жойлашган нуқтани туташтирувчи тўғри чизиқ. Бу чизиқ шамол ва тўлқинларнинг тарқалишига ҳалақит берадиган қуруқлик ёки оролни кесиб ўтмаслиги керак; - б) кўлнинг самарали узунлиги (Lc), кўл юзасидаги ихтиёрий нуқта билан қирғоқда ундан энг узоқ масофада жойлашган нуқтани туташтирувчи тўғри чизиқ. Бу чизиқ шамол ва тўлқинларнинг тарқалишига ҳалақит берадиган қуруқлик ёки оролни кесиб ўтмаслиги керак;
- в) кўлнинг энг катта самарали узунлиги (Lмc), қирғоқларда бир-биридан энг узоқ масофада жойлашган икки нуқтани туташтирувчи тўғри чизиқнинг узунлиги. Бу чизиқ йўналишида шамол ва тўлқинлар ҳаракатига орол ёки бўртиб чиққан ярим ороллар ҳалақит бермайди. Айрим ҳолларда кўлнинг энг катта узунлиги билан кўлнинг энг катта самарали узунлиги устма-уст тушиши мумкин;
- г) кўлда шамолнинг самарали тарқалиш узунлиги (Lш), кўл юзасидаги ихтиёрий нуқта билан қирғоқлардаги шамолнинг асосий йўналишидан 45 градусдан кичик фарқ билан жойлашган нуқталарни туташтирувчи чизиқлар узунлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |