Кўллар морфологияси ва морфометрияси мавзуидаги маъруза машғулоти Маърузачи: ўкит. Саидова Д. А. Тошкент – 2023 Режа


Download 198.97 Kb.
bet1/11
Sana19.06.2023
Hajmi198.97 Kb.
#1606735
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
4 мавзу

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Гидрометеорология йўналиши, 3-курс ўзбек гуруҳи талабаларига “Кўлшунослик” фанидан 4-мавзу. Кўллар морфологияси ва морфометрияси мавзуидаги маъруза машғулоти Маърузачи: ўкит. Саидова Д.А. Тошкент – 2023

Режа:

  • 1. Кўллар морфологияси ва морфометрияси;
  • 2. Кўллар косаларининг шакли ва ўлчам кўрсаткичлари;
  • 3. Кўлларнинг ўлчам кўрсаткичлари эгри чизиқлари;
  • 4. Кўлларни морфологик ва морфометрик белгилари бўйича таснифлаш;
  • 5. Ўрта Осиё кўллари морфологияси ва морфометрияси.

1. Кўллар морфологияси ва морфометрияси

  • Кўлларнинг сув юзаси майдони, уни чегаралаб турган қирғоқ чизиғи ва косасининг шакли, кўриниши кўллар морфологиясини ифодалайди. Ер куррасида барча морфологик белгилари бўйича айнан ўхшаш бўлган кўлларни учратиш қийин.
  • Кўллар шакли (морфологияси), ўлчамларининг сонли қийматларда ифодаланиши кўллар морфометрияси деб юритилади. Кўлларнинг сув юзаси ҳамда косасининг шакл ва ўлчамларини, ундаги сув миқдорини ифодалайдиган мутлақ ва нисбий қийматлари биргаликда кўлларнинг морфометрик (шакл ва ўлчам) кўрсаткичларини ташкил этади.

Кўллар сув юзаларининг шакл ва ўлчамлари кўлнинг сув юзаси, унинг майдони, узунлиги, кенглиги, бош ўқи йўналиши, қирғоқ чизиғи ва изобат (изогипс)лар узунликлари, уларнинг эгри-бугрилиги, ороллилиги каби кўрсаткичлар орқали ифодаланади. Қуйида уларнинг ҳар бири устида тўхталиб ўтамиз.

  • Кўллар сув юзаларининг шакл ва ўлчамлари кўлнинг сув юзаси, унинг майдони, узунлиги, кенглиги, бош ўқи йўналиши, қирғоқ чизиғи ва изобат (изогипс)лар узунликлари, уларнинг эгри-бугрилиги, ороллилиги каби кўрсаткичлар орқали ифодаланади. Қуйида уларнинг ҳар бири устида тўхталиб ўтамиз.
  • Кўлларнинг морфометрик кўрсаткичларини аниқлаш учун уларнинг изобатлар (бир хил чуқурликка эга бўлган нуқталарни туташтирадиган чизиқ) ёки изогипслар (бир хил чуқурликка эга бўлган нуқталарни туташтирадиган чизиқ денгиз сатҳига нисбатан олинган баландлик кўринишида берилиши)да ифодаланган плани бўлиши керак.

Download 198.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling