Фоизли ва нисбий ҳажм эгри чизиқлари бир-биридан фарқланади. Фоизли ҳажм эгри чизиғини чизишда чуқурлик абсолют қийматларда, ҳажм эса фоизларда ифодаланади. Нисбий ҳажм эгри чизиғи чизмасида эса ҳар икки катталик ҳам фоизларда олинади. - Фоизли ва нисбий ҳажм эгри чизиқлари бир-биридан фарқланади. Фоизли ҳажм эгри чизиғини чизишда чуқурлик абсолют қийматларда, ҳажм эса фоизларда ифодаланади. Нисбий ҳажм эгри чизиғи чизмасида эса ҳар икки катталик ҳам фоизларда олинади.
- Кўриб чиқилган эгри чизиқларнинг барчаси, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, лимнологик ва гидрологик тадқиқотларда муҳим аҳамият касб этади.
4. Кўлларни морфологик ва морфометрик белгилари бўйича таснифлаш - Кўлларни шакли (морфологияси) ва турли ўлчам кўрсаткичлари (морфометрияси) бўйича гуруҳларга ажратиш, яъни таснифлаш уларни ўрганишда ва ҳар бир гуруҳга хос бўлган қонуниятларни очиб беришда жуда муҳимдир. Бундай таснифларни яратишда кўллар сув юзаси майдонларининг ўлчамлари, шакллари, чуқурлиги, кўллар косаларининг шакллари ва бошқа белгилари ҳисобга олинади. Қуйида ана шу белгилар бўйича амалга оширилган таснифлар устида қисқача тўхталиб ўтамиз.
П.В.Иванов жаҳон кўлларини уларнинг сув юзалари майдонларининг ўлчамларини ҳисобга олиб, қуйидаги гуруҳларга ажратади: - П.В.Иванов жаҳон кўлларини уларнинг сув юзалари майдонларининг ўлчамларини ҳисобга олиб, қуйидаги гуруҳларга ажратади:
- 1) ж у д а к и ч и к кўллар, сув юзаси майдони (Fк) 0,01 км2 дан кичик, яъни Fк < 0,01 км2;
- 2) к и ч и к кўллар, 0,01 < Fк < 10 км2;
- 3) ў р т а ч а кўллар, 10 < Fк < 100 км2;
- 4) й и р и к кўллар, 100 < Fк < 1000 км2;
- 5) ж у д а й и р и к кўллар, Fк > 1000 км2, яъни сув юзаси майдони 1000 км2 дан катта
Кўлларни сув юзаси майдонининг ўлчами бўйича бундай таснифлаш маълум даражада шартлидир. Чунки тоғли ҳудудлардаги ва текисликлардаги ёки айрим мамлакатлар ҳудудидаги кўллар сув юзалари майдонлари бир-биридан кескин фарқ қилади. Бундай ҳолатларда юқорида қайд этилган чегара (мезон)ларнинг қийматлари ўзгаради.
Кўлларни сув юзасининг шакли бўйича гуруҳларга ажратишда қуйидаги кўрсаткичларни ҳисобга олиш ўринлидир:
1) кўлнинг узунчоқлик кўрсаткичи, яъни кўл узунлиги ( к)нинг унинг ўртача кенглиги (Вўрт)га нисбати билан аниқланадиган катталик:
к / Вўрт;
Куз =
2) кўлнинг ихчамлик кўрсаткичи, яъни ўртача кенгликнинг максимал кенгликка нисбати билан аниқланадиган катталик:
Ких = Вўрт / Вмах;
3) кўл акваториясининг ривожланганлик кўрсаткичи, яъни қирғоқ чизиғи узунлигига тенг бўлган айлана билан чегараланган доира юзаси (ф)нинг кўлнинг сув юзаси майдони (Фк)га нисбати билан аниқланадиган катталик:
Do'stlaringiz bilan baham: |