Кўлнинг ороллилиги (Ко), кўлдаги ороллар, оролчалар ва қоялар эгаллаган майдон (Фо)нинг кўлнинг умумий майдонига нисбати сифатида фоизларда ифодаланади: - Кўлнинг ороллилиги (Ко), кўлдаги ороллар, оролчалар ва қоялар эгаллаган майдон (Фо)нинг кўлнинг умумий майдонига нисбати сифатида фоизларда ифодаланади:
Ко = (Fу-Fк) · 100% / Fу = Fо ·100% / Fу ,
бу ерда Fо = Fу-Fк бўлиб, кўлдаги орол ва оролчаларнинг йиғинди майдонидир.
Изобат (изогипс)лар узунлиги( ). Кўл туби картаси (плани)ни тузишда дастлаб маълум қоидалар асосида, турли қурилма ёки ускуналар ёрдамида чуқурлик ўлчаш ишлари бажарилади. Мана шу маълумотлардан фойдаланиб, кўл туби рельефининг изобат (изогипс)ларда ифодаланган плани чизилади. Шу план асосида исталган чуқурликка тегишли бўлган изобат (изогипс)лар узунликларини аниқлаш мумкин.
2. Кўллар косаларининг шакли ва ўлчам кўрсаткичлари - Кўллар косаларининг шакл ва ўлчамлари кўл ҳажми (кўл косасининг сув сиғими), кўлнинг чуқурлиги, кўл туби нишаблиги, кўл тубининг ғадир-будурлиги, кўлнинг ҳажмий эгри-бугрилиги каби кўрсаткичлар билан ифодаланади. Бу кўрсаткичларни аниқлаш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Шунинг учун қуйида уларнинг ҳар бирини батафсил ёритишга ҳаракат қиламиз.
- Кўл ҳажми (Вк), кўлда мавжуд бўлган сув ҳажмидир. Унинг қиймати қуйидаги ифодаларнинг бири билан аниқланиши мумкин:
, (1)
, (2)
бу ерда: ҳ-изобатлар фарқи; ҳъ-энг қуйи изобат билан энг катта чуқурлик орасидаги фарқ;
=0,1, ...н бўлиб, изобатлар сони (тартиби)ни ифодалайди;
,
, ...
-изобатлар билан чегараланган майдонлар. Юқоридаги (2) ифода Симпсоннинг параболик ифодаси деб аталади.
Кўлнинг чуқурлиги (hк). Кўллар гидрологияси билан боғлиқ бўлган турли муаммоларни ҳал этишда, жумладан кўллар косалари шаклини солиштиришда, кўллардаги динамик ва термик жараёнларни ўрганишда уларнинг энг катта (hмах) ва ўртача (hўрт) чуқурликларини аниқлашга зарурат сезилади. Улардан ташқари кўлларнинг нисбий чуқурлиги (hн), кўлшуносликка оид айрим чет эл адабиётларида эса медиана чуқурлиги (ҳ50 ) ва квартил чуқурликлари (h25, ҳ75) бир-бирларидан фарқланади. Қуйида уларнинг ҳар бири устида алоҳида тўхталамиз: - Кўлнинг чуқурлиги (hк). Кўллар гидрологияси билан боғлиқ бўлган турли муаммоларни ҳал этишда, жумладан кўллар косалари шаклини солиштиришда, кўллардаги динамик ва термик жараёнларни ўрганишда уларнинг энг катта (hмах) ва ўртача (hўрт) чуқурликларини аниқлашга зарурат сезилади. Улардан ташқари кўлларнинг нисбий чуқурлиги (hн), кўлшуносликка оид айрим чет эл адабиётларида эса медиана чуқурлиги (ҳ50 ) ва квартил чуқурликлари (h25, ҳ75) бир-бирларидан фарқланади. Қуйида уларнинг ҳар бири устида алоҳида тўхталамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |