3. Кўлларнинг ўлчам кўрсаткичлари эгри чизиқлари - Кўлларнинг ўлчам кўрсаткичлари эгри чизиқлари. Кўлларнинг маълум шакл ва ўлчам кўрсаткичлари орасида ўзаро боғланишлар мавжуд бўлади. Улар кўпчилик ҳолларда эгри чизиқ кўринишида бўлиб, майдон, нишаблик ва ҳажм эгри чизиқлари деб номланади.
- Майдон эгри чизиғи (баъзан батиграфик, айрим ҳолларда гипсографик эгри чизиқ деб ҳам аталади) кўл чуқурлиги билан унга мос келадиган майдонларни ўзаро боғлайди. Бу чизмани чизишда ордината ўқининг манфий қисмига чуқурликлар, абсцисса ўқининг мусбат қисмига эса уларга мос келадиган майдонларнинг қийматлари қўйилади.
Фоизли ва нисбий майдон эгри чизиқлари бир-биридан фарқ қилади. Фоизли майдон эгри чизиғини чизишда абсцисса ўқининг мусбат қисмига кўл майдонининг фоизларда ифодаланган қийматлари, чуқурликлар эса юқоридаги каби, абсолют қийматларда ордината ўқининг манфий қисмида олинади. Нисбий майдон эгри чизиқлари эса майдон ва чуқурликларнинг фоизларда ифодаланган қийматлари асосида чизилади. - Фоизли ва нисбий майдон эгри чизиқлари бир-биридан фарқ қилади. Фоизли майдон эгри чизиғини чизишда абсцисса ўқининг мусбат қисмига кўл майдонининг фоизларда ифодаланган қийматлари, чуқурликлар эса юқоридаги каби, абсолют қийматларда ордината ўқининг манфий қисмида олинади. Нисбий майдон эгри чизиқлари эса майдон ва чуқурликларнинг фоизларда ифодаланган қийматлари асосида чизилади.
- Кўлларнинг майдон эгри чизиғи чизмаларидан кўлларни ўрганиш билан боғлиқ бўлган илмий ва амалий масалаларни ҳал этишда кенг фойдаланилади. Масалан, кўлларнинг медиана ва квартил чуқурликларини фоизли майдон эгри чизиқларидан аниқлаш мумкин.
Кўл туби нишаблиги эгри чизиғини чизишда ордината ва абсцисса ўқларининг мусбат қисмларига мос равишда нишаблик ва майдонларнинг қийматлари қўйилади. Бу эгри чизиқ ҳам абсолют қийматларда, фоизларда ифодаланган қийматларда чизилиши мумкин. Бундай эгри чизиқларнинг илмий ва амалий аҳамияти катта, жумладан улар кўлларнинг медиана нишаблигини аниқлашга имкон беради. - Кўл туби нишаблиги эгри чизиғини чизишда ордината ва абсцисса ўқларининг мусбат қисмларига мос равишда нишаблик ва майдонларнинг қийматлари қўйилади. Бу эгри чизиқ ҳам абсолют қийматларда, фоизларда ифодаланган қийматларда чизилиши мумкин. Бундай эгри чизиқларнинг илмий ва амалий аҳамияти катта, жумладан улар кўлларнинг медиана нишаблигини аниқлашга имкон беради.
- Ҳажм эгри чизиғи кўлнинг чуқурликлари билан уларга мос келадиган щажмлар орасидаги боғланишларни ифодалайди. Уни чизишда ордината ўқининг манфий қисмига чуқурлик, абсцисса ўқининг мусбат қисмига эса кўл ҳажми қийматлари қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |