Юқорида қайд этилганларнинг хулосаси сифатида кўлларни сув юзасининг майдони шаклига боғлиқ ҳолда қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин: - Юқорида қайд этилганларнинг хулосаси сифатида кўлларни сув юзасининг майдони шаклига боғлиқ ҳолда қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин:
- а) оддий (қирғоқ чизиғи ва акваторияси кўриниши нисбатан силлиқ);
- б) мураккаб (конфигурацияси, яъни қирғоқ чизиғи ва акваторияси мураккаб тузилишда).
- Кўллар ўлчамларининг тиклик (вертикал) бўйича ўзгаришини характерлайдиган морфометрик кўрсаткич-чуқурликдир. Кўлларнинг чуқурликлари бир неча ўн сантиметрдан бир неча юз метргача ўзгаради. Бу ўзгаришлар кўлларнинг энг катта, ўртача ва нисбий чуқурликларида ўз аксини топади.
П.В.Иванов таснифи бўйича жаҳон кўллари нисбий чуқурликларининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда қуйидаги бешта гуруҳга ажратилади: П.В.Иванов таснифи бўйича жаҳон кўллари нисбий чуқурликларининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда қуйидаги бешта гуруҳга ажратилади: 1) жуда саёз (hн = 0,1 ÷ 0,5); 2) саёз (hн = 0,5 ÷2,0); 3) ўртача чуқурликдаги (hн = 2,0 ÷ 4,0); 4) чуқур (hн = 4,0 ÷ 10,0); 5) жуда чуқур (hн = 10,0 ÷ 20,0). Кўпчилик қулама ва тектоник кўллар "жуда чуқур" кўллар гуруҳига киради. Ҳатто уларнинг айримларида hн > 20 шарти ҳам бажарилади. Масалан, ўлкамиздаги Зоркўлда hн =28, Арашанда-30, Конбешқулоқда 32 га тенг. "Жуда саёз" ва "саёз" кўллар гуруҳи, асосан, текисликларда жойлашган. Кўлнинг ривожланиш шарт-шароитлари ва унда кечадиган динамик, термик жараёнлар кўп жиҳатдан кўл косасининг шакли билан аниқланади. Кўлшуносликка оид адабиётларда 30-йиллардаёқ кўл косаси шаклини геометрик жисмлар билан солиштиришга ҳаракатлар бўлган. Жумладан Г.Ю.Верешагин кўл косаси шаклининг кўрсаткичи сифатида ўртача чуқурлик (hўрт)нинг максимал чуқурликка нисбатини таклиф этган, яъни: - Кўлнинг ривожланиш шарт-шароитлари ва унда кечадиган динамик, термик жараёнлар кўп жиҳатдан кўл косасининг шакли билан аниқланади. Кўлшуносликка оид адабиётларда 30-йиллардаёқ кўл косаси шаклини геометрик жисмлар билан солиштиришга ҳаракатлар бўлган. Жумладан Г.Ю.Верешагин кўл косаси шаклининг кўрсаткичи сифатида ўртача чуқурлик (hўрт)нинг максимал чуқурликка нисбатини таклиф этган, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |