C1 = hўрт / hмах. - Ўрта Осиё кўллари морфологияси ва морфометрияси. Ўрта Осиё кўллари ҳам бир-биридан сув юзаси майдонинг ўлчамлари, уларнинг кўринишлари, кўл косаларининг шакллари, чуқурликлари ва бошқа кўрсаткичлари билан фарқланади. Ушбу ҳолатни ҳисобга олиб, Ўрта Осиё кўлларининг морфологияси ва морфометриясини ҳам сув юзалари ва кўл косалари кўрсаткичлари бўйича ўрганиш анча қулайдир.
- Кўллар сув юзаларининг ўлчам кўрсаткичлари. Кўллар сув юзаларининг ўлчам кўрсаткичлари кўлларнинг сув юзаси майдони, узунлиги, кенглиги, қирғоқ чизиғининг узунлиги, қирғоқ чизиғининг эгрилиги каби катталиклар билан ифодаланиши юқорида қайд этиб ўтилди. Албатта, ўлкамиздаги барча кўлларни шу нуқтаи-назардан ўрганиш мураккаб вазифа. Шуни ҳисобга олиб, юқорида санаб ўтилган кўрсаткичларни нисбатан йирик ва характерли кўллар учун таҳлил қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |