Кўллар морфологияси ва морфометрияси мавзуидаги маъруза машғулоти Маърузачи: ўкит. Саидова Д. А. Тошкент – 2023 Режа
ифодадаги белгилашлар юқорида келтирилган
Download 198.97 Kb.
|
4 мавзу
ифодадаги белгилашлар юқорида келтирилган.ифодадаги белгилашлар юқорида келтирилган.
Кўл тубининг ўртача нишаблиги ( )ни ҳисоблаш учун эса қуйидаги ифода таклиф қилинган Кўл тубининг ғадир-будурлиги (nк) унинг нотекислик даражасини характерлайди ва қуйидаги ифода билан аниқланади: ифодадаги белгилашлар юқорида қайд этилган. Шуни таъкидлаш лозимки, маълум гуруҳдаги кўллар туби ғадир-будурлигини солиштириш учун ҳисоблашларда изогипс (изобат)лар сонини бир хилда олиш лозим. нк Кўлнинг ҳажмий эгри-бугрилиги махсус коэффициент (Vв) орқали аниқланади ва у кўл косаси шаклининг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Аслида бу катталик асоси кўл юзасига, баландлиги эса ўртача чуқурликка тенг бўлган цилиндр ҳажмининг худди шундай асосли ва баландлиги кўлнинг энг катта чуқурлигига тенг бўлган конус ҳажмига нисбати билан аниқланади:
Vв = Fк hўрт / Fк (1/3) hмах = 3 hўрт / hмах. Охирги ифода бўйича фикр юритиладиган бўлса, Vв = 1,33 бўлса, кўл косаси конуссимон, Vв = 3,0 бўлганда эса цилиндрсимон бўлади. Демак, ҳар қандай кўл учун 1,0 < Vв < 3,0 шарти бажарилади. Кўлларнинг юқорида ўрганиб чиқилган шакл ва ўлчамларини ифодалайдиган кўрсаткичларнинг барчаси кўлшунослик фанида жуда муҳим ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу кўрсаткичларнинг деярли ҳаммаси кўлдаги сув сатҳи тебранишига мос равишда ўзгаради. Бундан ташқари кўлга дарёлар келтириб қуядиган лойқа оқизиқлар билан кўл косасининг тўлиб бориши натижасида ҳам уларнинг қийматлари ўзгариб боради.
Download 198.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling