Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг бюджет соҳасидаги ваколатлари


Download 1.57 Mb.
bet17/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

26-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг бюджет соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига хулоса тақдим этади;
(26-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг, идораларнинг ҳамда банкларнинг бюджет тизими бюджетлари даромадлари ва харажатлари моддаларининг мақсадли ижросини бошланғич маълумотлар бўйича назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидаги маблағларнинг қонуний шакллантирилганлиги, мақсадли ҳамда самарали сарфланиши устидан назоратни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар маблағларининг шакллантирилиши ҳамда улардан фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромад қисмининг ижроси устидан назоратни амалга оширади;
бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот бўйича ташқи аудитни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади;
(26-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказишни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда улар юзасидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига хулоса тақдим этади;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади;
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонунига асосан тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси қонунчиликка мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 174-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.06.2002 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-3093-сонли Фармони.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling