Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Бюджет тизими бюджетларининг иқтисодий белгилар бўйича харажатлари


Download 1.57 Mb.
bet16/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

23-модда. Бюджет тизими бюджетларининг иқтисодий белгилар бўйича харажатлари
Бюджет тизими бюджетларининг иқтисодий белгилар бўйича харажатлари қуйидаги харажатлар гуруҳларини ўз ичига олади:
биринчи гуруҳ — иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, компенсация тўловлари ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
иккинчи гуруҳ — ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
учинчи гуруҳ — капитал қўйилмалар (ривожланиш давлат дастурларида назарда тутилган аниқ йўналтирилган рўйхатларга мувофиқ);
(23-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон)
тўртинчи гуруҳ — бошқа харажатлар.
Харажатлар гуруҳлари бўйича аниқ моддалар бюджет таснифига мувофиқ белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 18 — 20-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 11.10.2010 йилда 2146-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 20.08.2010 йилдаги 65-сонли буйруғи билан тасдиқланган бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқноманинг 139 ва 142-бандлари.
24-модда. Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбалари таснифи
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбалари таснифи уларни ички ва ташқи манбалар бўйича гуруҳлашдан иборат бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 18 — 20-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 11.10.2010 йилда 2146-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 20.08.2010 йилдаги 65-сонли буйруғи билан тасдиқланган бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқноманинг IV бўлими, 6-иловаси.
4-боб. Бюджет соҳасидаги ваколатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджет соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини (бундан буён матнда Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси деб юритилади) ва бюджетномани ишлаб чиқиш жараёнини ташкил этади ҳамда мувофиқлаштириб боради;
биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар рўйхатини тасдиқлайди;
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ва бюджетномани кўриб чиқиш ҳамда тегишли хулоса тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади;
бюджетномани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига тақдим этади;
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритади;
давлат бошқаруви органларининг Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ижро этиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради ҳамда назорат қилади;
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда кўриб чиқади;
ўтган молия йили учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ташқи аудит ўтказиш ҳамда баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этади;
(25-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
ушбу Кодекснинг 145 ва 149-моддаларида назарда тутилган ҳолларда молия йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағларга ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритади;
(25-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонунининг 10-моддаси.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling