Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари


Download 1.57 Mb.
bet28/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

48-модда. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари:
асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархидан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган тушумлар;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг активларини бошқаришдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг бўш турган қолдиқларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
(48-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ўзининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган ҳисобварақларида чет эл валютасида шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ҳисобварақларига тушадиган миллий валютадаги маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маблағлар тушган санадаги алмашув курси бўйича чет эл валютасига конвертациясини амалга ошириб, уларни кейинчалик мазкур жамғарманинг валюта ҳисобварағига киритади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 45 — 49-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2006 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-3751-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2006 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-350-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2012 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1725-сонли қарори.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling