Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари


Download 1.57 Mb.
bet26/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

44-модда. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидагилардир:
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси;
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари;
бюджет ташкилотларининг ундириладиган тўловлар ҳисобига шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлари.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекекснинг 36-моддаси, 11 ва 15-боблари, 105-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 15.12.2014 йилда 2634-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 14.11.2014 йилдаги 74-сонли буйруғи билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-боби.
III бўлим.
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети. Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

7-боб. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети
45-модда. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини тузиш мақсадлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан молия йили якунлари бўйича таҳлилий мақсадлар учун ҳамда бюджет тизими бюджетларининг барча тушумлари ва харажатларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини, улар ўртасидаги трансфертларни ҳисобга олмаган ҳолда ҳисобга олиб бориш учун тузилади.
(45-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 46-моддаси.
46-модда. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркиби
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига қуйидагилар киради:
Давлат бюджети;
давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган, бироқ унинг таркибига кирмайдиган жамғармаларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.
(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 34 — 36, 45, 47 — 49-моддалари.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling