Давлат бюджети харажатлари таркиби


Download 355.99 Kb.
bet1/2
Sana26.12.2022
Hajmi355.99 Kb.
#1066500
  1   2
Bog'liq
davlat byudjeti Ochilov Aziz

Давлат бюджети харажатлари таркиби

БИ 57-2 гурух талабаси

Ochilov Aziz

Режа:

  • Давлат бюджетининг харажатлари ва унинг ахамияти.
  • Давлат бюджетининг жорий ва капитал харажатлари.

Таянч иборалар:

  • Давлат бюджети, давлат бюджети харажатлари, молиявий ресурсларни ишлаб чикаришга сафарбар килиш. Бюджет бугинлари харажатлари таркиби ва хусусиятлари.Бозор иктисодиёти муносабати шароитида бюджет харажатлари ва уларнинг узгариб бориши.Давлат харажатларини молиялаштириш, уз-узини молиялаштириш, бюджет оркали молиялаштириш, кредит таъминоти оркали молиялаштириш.

Бюджет харажатлари

  • Бюджет харажатлари -давлат ва махаллий хокимият органларининг вазифа ва фаолиятини молиявий таъминлашга йуналтириладиган пул маблагларидир.
  • Бюджет олувчилар- бюджет маблагларини олувчилар ёки бошкарувчи ташкилотлар бюджет харажатлари оркали молияланади.
  • Шундай килиб, бюджет харажатлари транзит характерга эга булиб, бюджетда факат бюджет харажатларининг микдори харажатлари моддалари буйича белгиланади, бевосита харажатларни эса бюжет олувчилар амалга оширадилар. Бундан ташкари дотациялар, субвенциялар, субсидиялар ва бюджет ссудалари воситасида бюджет тизими даражалари буйича бюджет маблагларини кайта таксимлаш бюджет оркали амалга ошади.
  • Бюджет харажатлари асосан кайтариб олинмайдиган, кайтмас хусусиятига эга.
  • Факат бюджет кредитлари ва бюджет ссудалари кайтариладиган асосда берилиши мумкин.
  • Харажатлар тузилмаси йил учун тасдикланадиган бюджетда бевосита курсатилади ва бюджет даромадлари каби иктисодий вазиятга, ижтимоий устуворликларга боглик булади.

Давлат бюджетининг жорий ва капитал харажатлари.

  • Давлат бюджети уз иктисодий мазмунига кура бюджет харажатлари жорий ва капитал харажатларга булинади.
  • Бюджетларнинг жорий харажатлари - бу бюджет харажатларининг бир кисми булиб, давлат хокимияти органлари, махаллий узини-узини бошкариш органлари, бюджет муассасаларининг жорий фаолиятини таъминлашга давлат томонидан бошка бюджетлар ва иктисодиётнинг айрим тармокларига маблаг ажратиш, дотациялар, субвенциялар ва субсидиялар шаклида ёрдам курсатиш учун ажратилади.
  • Капитал харажатлар - бюджетлар харажатларининг инновация ва инвестиция фаолиятини таъминлайдиган кисми хисобланади. Унга тасдикланган инвестиция дастурига мувофик ишлаб турган ёки янгидан ташкил килинадиган корхоналар,ташкилотлар ва муассасаларга инвенстициялар учун мулжалланган харажатлар киради. Бу инвестиция максадлари учун бюджет кредитлари тарзида бериладиган маблаглар. Капитал таъмирлашни утказиш харажатлари ва кенгайтирилган такрор ишлаб чикариш билан боглик бошка харажатлардан иборат

Download 355.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling