Давлат бюджети харажатлари таркиби


Download 355.99 Kb.
bet2/2
Sana26.12.2022
Hajmi355.99 Kb.
#1066500
1   2
Bog'liq
davlat byudjeti Ochilov Aziz

Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли "Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тугрисида" карори билан тасдикланган бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартибига кура бюджет ташкилотларини молиялаштириш нормативларга кура (фаолияти сохасига караб) куйидаги харажатлар гурухлари буйича бир сатрда молиялаштириш усули билан амалга оширилади:

  • Иш хаки ва унга тенглаштирилган туловлар (болали оилаларга нафакалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошкалар).
  • Иш хакига кушимча туланган пул;
  • Капитал куйилмалар (давлат инвестиция дастурида назарда тутилган адресли руйхатга мувофик);
  • Бошка харажатлар;

Бюджет ташкилотларини молиялаш ушбу тартибида амалга оширилади ва куйидагиларни назарда тутади:

  • бюджет ташкилоти рахбарларининг мустакиллигини кенгайтириш ва бюджет маблагларини тежамкор, самарали ва адресли фойдаланишда хамда бюджет интизомини мустахкамлашда уларнинг маъсулиятини ошириш;
  • бюджет ташкилотларини молиялаштириш механизмини соддалаштириш ва маблаглардан фойдаланишида максимал натижаларга эришиш йулларини излаш, имкониятларини яратиш;
  • бюджет ташкилотларини молиялаштиришнинг янги тартиби нормативлар буйича (фаолияти сохасига караб) бир сатрда молиялаш усулини жорий килиш. Бунда ажаратиладиган маблаглар микдори иш хаки ва унга тенглаштирилган туловларга, иш хакига кушимча туланадиган пулга, капитал куйилмалар ва бошка харажатларга гурухланади.
  • уз харажатларини молиялаштиришда кушимча маблаглар топиш учун бюджетдан молиялаштиришни бюджет ташкилотлари профили буйила товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чикариш ва сотиш имкониятини бериш билан биргаликда кушиб олиб бориш;
  • бюджет ташкилотлари ходимлари мехнатини рагбатлантириш, уларнинг фаолиятида самарадорликни юксалтириш, кадрларни мустахкамлаш учун шароитлар яратиш.
  • давлатнинг мудофаа кудрати, хавфсизлигини таъминлаш. Мамлакатда жамоат тартибини саклаш билан боглик харажатларни молиялаштириш Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибга кура амалга оширилади.
  • Бюджет ташкилотларининг I ва II гурух харажатлари биринчи навбатда молиялаштирилади. Айни пайтда II гурухга кирадиган харажатларни молияламай туриб 1 гурух харажатларини амалга ошириш такикланади.
  • Капитал куйилмаларга маблаглар тасдикланган Республика инвенстиция дастурига асосланган холда бюджет йили учун, курилишларнинг адресли руйхати ва амалдаги конунчиликка мувофик ажратилади.
  • I ва II гурух харажатлари сметалари ва руйхатига мувофик ва уларга киритилган узгаришларни хисобга олган холда, шунингдек олдинги хисобот даври учун белгиланган бахолаш курсаткичлари бажарилганлигига караб утказилади.

Узбекистон Республика Давлат бюджети харажатлари тузилмаси куйидаги асосий харажатлар гурухларидан иборат:

  • ижтимоий-маданий тадбирлар;
  • ахолини ижтимоий химоя килиш;
  • иктисодиёт;
  • давлат капитал куйилмаларини молиялаш;
  • давлат бошкаруви органлари ва суд органларини саклаш;
  • ундирувчи (казилма) саноат тармоклари корхоналари харажатларини коплаш;
  • бошка турли харажатлар.

Download 355.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling