Мавзу. Бошкарув персонали мехнатини ташкил этиш  Режа


Download 424.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana24.02.2023
Hajmi424.01 Kb.
#1226681
  1   2   3   4
Bog'liq
21ql0ddRbGZL8ACrCM0X38KGlwt84puGM14UnMOe



МАВЗУ. БОШКАРУВ ПЕРСОНАЛИ 
МЕХНАТИНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШ

Режа

1. Бошкарув мехнатининг тавсифи 

2. Бошкарув кадрлари

3. Бошкарув персонали мехнатини ташкил 
этишнинг мохияти, максадлари ва вазифалари



1. Бошкарув мехнатининг тавсифи ва бошкарув
кадрлари


Мамлакатда рўй бераётган иктисодий ислохотлар бошкариш
шакллари ва усулларини такомиллаштириш сохасидаги
жиддий ишлар билан биргаликда олиб борилмокда. Бу хол
ишлаб чикаришнинг барча даражалари ва бўгинларида уни 
ташкил этиш ва бошкаришдаги сифат ўзгаришларини амалга
оширишни талаб килади.

Бошкарув мехнати деганда, ташкилотда бошкарув
вазифасини бажариш сохасидаги мехнат фаолияти тури 
тушунилади. Унинг вазифаси мехнат жамоасининг ўз олдида
турган вазифаларни хал килишга доир аник максадга
каратилган ва мувофиклаштирилган фаолиятини
таъминлашдир.

Бошкарув мехнатининг объекти – мехнатни сарфлаш
сохаси: ташкилот, таркибий бўлинмадир.

Бошкарув мехнатининг предмети – объектнинг холати
хакидаги ва унинг фаолият кўрсатиши хамда
ривожланишидаги зарур ўзгаришлари тўгрисидаги ахборот.



Бошкарув мехнатининг махсули – объектнинг талаб килинган 
режимда фаолият кўрсатишини таъминлаш учун зарур бўлган 
бошкарув карорлари ва амалий харакатлари. Фаолиятнинг барча 
сохаларига бошкарув таъсири ишлаб чикариш жамоаси аъзолари 
оркали амалга оширилгани сабабли жонли мехнатни бошкариш
яъни барча жамоа аъзоларининг максадга мувофик фаолиятини 
бошкариш устувор ахамиятга эга бўлади. Бирок, шуни хисобга олиш 
керакки, бошкарув таъсирларининг тўларок натижаларига факат 
уларнинг жонли мехнатга эмас, балки жонсиз мехнатга хам 
таркалиши билангина эришилади, чунки ишлаб чикариш бу хар 
икки томонни бир-бирига бирлаштиради. Бундай ёндашув, айникса, 
хозирги кунда долзарбдир, чунки бозор иктисодиётининг 
ривожланиши билан йирик корхона ва бирлашмаларнинг айрим 
таркибий бўлинмалари мустакил корхоналарга, жамоа эса ўз 
ихтиёрида мавжуд бўлган ишлаб чикариш воситаларининг хўжалик 
субъектига айланиши мумкин.


Download 424.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling