Мавзу. Бошкарув персонали мехнатини ташкил этиш  Режа


Бошкарув мехнатининг мазмуни –


Download 424.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana24.02.2023
Hajmi424.01 Kb.
#1226681
1   2   3   4
Bog'liq
21ql0ddRbGZL8ACrCM0X38KGlwt84puGM14UnMOe

Бошкарув мехнатининг мазмуни – муайян объектга татбик 
этганда бошкарув вазифаларининг таркиби билан белгиланади. Улар 
жумласига куйидагиларни киритиш мумкин: максадлар ва 
режалаштиришни аниклаш, ижрони ташкил этиш, ижрочилар 
фаолиятини мувофиклаштириш ва рагбатлантириш, ижрони хисобга 
олиш ва назорат килиш. Хар бир вазифа бошкариладиган объектга 
бошкарув таъсири ўтказишнинг муайян шакли ва усулини акс 
эттиради, бу эса тегишли бошкарув услуби ва усулларини назарда 
тутади.



2. Бошкарув кадрлари


Бошкарув жараёнида бажариладиган вазифага караб
бошкарув персоналининг уч тоифаси: рахбарлар, 
мутахассислар ва бошка хизматчилар тоифалари
ажратиб кўрсатилади.

Бошкарув персоналининг ажратиб кўрсатилган
гурухларидан хар бирига улар мехнатининг мазмуни, 
аклий фаолият характери ва жамоа фаолияти
натижаларига таъсир килиши нуктаи назаридан ўзига
хос хусусиятлар хосдир.

Ташкилотлар ва таркибий бўлинмаларнинг
рахбарлари – бошкарув аппарати фаолиятининг барча
энг мухим масалалари юзасидан карорлар кабул 
киладилар. Уларнинг лавозим вазифалари доирасига
кадрларни танлаш ва жой-жойига кўйиш, ижрочилар
ишини, ишлаб чикариш бўгинлари ва бошкарув
бўлинмалари фаолиятини мувофиклаштириш киради. 
Уларнинг асосий вазифаси - ишлаб чикариш
жамоасининг самарали мехнат килишини
таъминлашдир.



Рахбар мехнатининг мохияти, бошкарув тизимининг фаолият
кўрсатиши ва ривожланиши жараёнига умумий рахбарлик
килишни таъминлашдан иборатдир. Шартли равишда рахбар
мехнатининг учта таркибий кисмини ажратиб кўрсатиш мумкин: 
ишлаб чикариш, ижтимоий-иктисодий ва ташкилий-бошкарув
мехнати. Рахбар мехнатининг ўзига хос томони шундан иборатки, 
ишлаб чикариш, иктисодий, техникавий ва ижтимоий
вазифаларни у асосан ташкилий жихатдан хал килади, мазкур
вазифаларни хал килиши лозим бўлган ходимларга таъсир
кўрсатади.

Рахбар мехнатининг хусусияти шу билан белгиланадики, у 
бошкарувнинг мухим функциясини – рахбарлик функциясини
амалга оширади. Бунда бошкарув тизими унинг айрим
бўгинларини мувофиклаштириш йўли билан ягона бутун килиб
бирлаштириш вазифасини хал этади.

Жамоанинг етакчиси бўлган рахбарга замонавий карашнинг
ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у ташкилотдаги изчил
ўзгаришларнинг асосий ташаббускори сифатида инновацион
ташкилий маданиятнинг ташувчиси сифатида намоён бўлади. 
Хозирги замон рахбарининг энг мухим хусусиятлари: касбий
омилкорлик, ўз ортидан жамоани эргаштира олиш кобилияти, 
яхши психологик иклимни вужудга келтириш ва кўллаб-
кувватлашдан иборатдир.



Бошкарув персоналида ажратиб кўрсатиладиган иккинчи
гурух –мутахассислар бўлиб, улар бошкарувга доир
карорлар тайёрлаш ва ишлаб чикиш функциясини
бажарадилар. Булар ихтисослашган ходимлар бўлиб, ишлаб
чикариш жараёнини берилган вакт ёки оралик мобайнида
тавсифловчи ахборотни кайта ишлаш ва тахлил килишни
таъминлайдилар.

Улар аналитик маълумотлар асосида ишлаб чикариш ёки
бошкариш характеридаги айрим функционал масалаларни
хал килиш вариантларини ишлаб чикишни таъминлайдилар. 
Бошкарув мутахассислари бошкарув функциялари ва
уларнинг касбий тайёргарлиги нуктаи назаридан
таснифланади. Мутахассислар гурухига мухандислар, 
иктисодчилар, мухосиблар (бухгалтерлар), юристлар ва шу
кабилар киради.

Рахбарлар ва мутахассисларнинг фаолиятини таъминлаш
билан боглик бўлган хилма-хил ишларни бажарувчи
ходимлар «бошка хизматчилар» тоифасига киради. Улар, 
одатда, бошкарувга доир айрим тадбирлар бўйича гурухларга
бўлинадилар. Улар таркибига котиблар, матн кўчирувчилар, 
техниклар, лаборантлар ва бошка шахслар киради. Уларнинг
асосий вазифаси - рахбарлар ва мутахассисларга бошкарувга
доир карорлар ишлаб чикиш ва амалга оширишда ахборот
хизмати кўрсатишни амалга оширишдан иборат.



Хозирги вактда ишлаб чикаришнинг самарадорлиги кўп
жихатдан ташкилотни бошкарувчи персоналнинг
кундалик ишлари самарадорлиги билан белгиланади. 
Ўз навбатида бошкарув персонали фаолиятининг
самарадорлиги унинг мехнатини окилона ташкил этиш
билан таъминланади. Ишлаб чикариш жамоасида
бошкарув персонали мехнатини ташкил этишни
такомиллаштириш: а) жамоани бошкаришдаги мехнат
таксимоти шаклларини ўрганиш ва тахлил килишга; б) 
иш уринларини ташкил этишга; в) ишларни бажариш
усулларига; г) техника воситаларидан ва мехнатни
илмий асосда ташкил этиш (МИТ)нинг бошка таркибий
кисмларидан фойдаланишга асосланади.

Рахбар мехнатини ташкил этиш аппаратдаги
бошкарувнинг барча жараёнларини ташкил этиш билан
чамбарчас боглик бўлиб, умуман, бошкаришни
муваффакиятли таъминлашга жиддий равишда таъсир
кўрсатади.




Download 424.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling