Мавзу. Бошкарув персонали мехнатини ташкил этиш  Режа


Download 424.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana24.02.2023
Hajmi424.01 Kb.
#1226681
1   2   3   4
Bog'liq
21ql0ddRbGZL8ACrCM0X38KGlwt84puGM14UnMOe

Мехнатни тартибга солиш
мехнатни ташкил этишга хос бўлган объектив конуниятларга
асосланган муайян коидалар, йўрикномалар, нормативларни
белгилаш ва уларга катъий риоя килинишини билдиради.

Шу нарса аникки, агар рахбар ва унинг кўл остидаги кишилар
замонавий иш усуллари ва йўлларини эгалламаган бўлсалар, 
жамоада самарали ишлашни йўлга кўйиш кийин бўлади. 
Эскириб колган иш усуллари ва самарасиз иш услуби мазкур
жамоани бошкарув тизимининг энг заиф бўгинига
айлантириб кўяди.



Персонал менежменти масалалари орасида иш вактини режалаштириш
ва таксимлаш, шунингдек, бошкарув персонали шахсий мехнатини
ташкил этиш муаммолари мухим ахамиятга эгадир, хар бир ходимнинг
алохида иш услуби бошкарув аппарати самарали ишлашининг мухим
шарти хисобланади.

Рахбарнинг, мутахассиснинг мехнатини режалаштириш муайян вакт
учун иш режаларини тузиб чикиш шаклида ёки аник иш ва тадбирларни
бажариш режаларини шакллантириш йўли билан амалга оширилади.

Иш тартибини белгилаш чогида рахбар ва мутахассис мехнатининг
таркибий кисмини хисобга олувчи нарса куйидагилардир: максаднинг
кўйилиши (максадни аниклаш, вазиятни тахлил килиш, максадни
ифодалаш); ишнинг режалаштирилиши, кўйилган максадни амалга
оширишга тайёргарлик кўриш, иш вактини окилона таксимлаш ва ундан
фойдаланиш, хал килинадиган вазифаларни ижро этиш муддатларини
кискартириш йўлларини излаш; бажарилиши лозим бўлган вазифалар, 
тадбирларнинг устуворлигини белгилаш, назорат килиш функцияларини
амалга ошириш, топширикларнинг бажарилиш жараёни хакидаги
маълумотларни тахлил килиш, кўйилган максадларга эришилишини
назорат килиш; ахборот ва коммуникация кенгашларини ташкил этиш ва
ўтказиш корреспонденцияларини окилона юритиш, ташрифчилар
окимини бошкариш. Ишларнинг хусусияти ва мазмунини
аниклаштириш хамда тавсифлаштириш карор топаётган вазиятни
хисобга олиш билан оператив равишда аник карорлар ишлаб чикиш ва
амалга ошириш жараёнларини режалаштириш асосида амалга
оширилади.



Аклий мехнат кишилари, одатда, ўз иш ўринларини окилона ташкил
этишга етарли даражада эътибор беришмайди. Бирок, шуни эсда тутиш
керакки, барча тоифадаги мутахассислар мехнатининг самарадорлиги
улар фаолиятининг хусусияти ва шарт-шароитларидан катъий назар кўп
жихатдан иш ўрнини ташкил этиш ва жихозлашга боглик бўлади.

Аклий мехнат билан банд бўлган кишининг иш ўрни бинонинг бир
кисмидан иборат бўлиб, бу ерда мехнат фаолияти рўй беради ва бу жой
бажариладиган ишларнинг мазмунига мувофик равишда зарур мехнат
воситалари билан жихозланган бўлади.

Иш ўрнини такомиллаштириш вазифаси уни ишнинг ўзига хос
хусусиятига караб барча зарур нарсалар билан жихозланишини, зарур
жихозларни окилона жойлаштиришни, шинам иш шароитлари
яратишни, ташки мухитдаги нокулай омилларнинг инсонга зарарли
таъсири олдини олишни камраб олади.

Хозирги вактда рахбар ва мутахассислар иш вактининг 40-60 фоизи
бирмунча камрок малакага эга бўлган мутахассислар бажарадиган
вазифаларни адо этишга сарфланмокда. Кўп вакт зарур ахборотни, 
маълумот ва хужжатларни излашга кетмокда.

Бошкарув персоналининг иши такомиллаштиришга мухтождир. Бу
биринчи навбатда, рахбарлар ва мутахассисларнинг кундалик
фаолиятида хисоблаш техникаси ва ташкилий техника воситаларидан
кенг фойдаланиш йўли билан эски операцияларни автоматлаштиришдан
иборат бўлиши лозим. Бажариладиган вазифаларни автоматлар
зиммасига юклаш иш вактининг камида 15%ини тежаш имконини
беради.



Рахбарлар, мутахассислар ва бошка
хизматчиларнинг мехнатини комплекс 
автоматлаштириш замонавий ахборот
технологияларини жорий килиш асосида амалга
оширилиши зарур. Бу хол ташкилотдаги барча
ахборот жараёнларининг автоматлаштирилишини
кўп даражада оширишни таъминлайди.

Бошкарув аппарати ходимлари мехнатини ташкил
этиш мураккаб ва кўп киррали жараёндир. Хар
кандай ходим учун бугунги кунда энг мухим
муаммо иш вактидан окилона фойдаланиш
хисобланади. Шунинг учун хам бошкарув
мехнатини илмий асосда ташкил этишнинг
бошлангич боскичи бошкарув аппарати
ходимларининг иш вактидан фойдаланишни
ўрганишдир. Иш вактидан фойдаланишни ўрганиш
унинг бекор сарф бўлишини аниклаш, бунинг
сабабларини билиб олиш, ишларни бажаришнинг
янги шакл ва усулларини ишлаб чикиш имконини
беради.

Download 424.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling