Бошқарув персонали меҳнатини ташкил этиш бошқарув персонали мсқиатини ташкил этишнинг моҳияти, мақсадлари ва вазифалари
Download 0.55 Mb.
|
1 2
Bog'liq13-Мавзу
БОШҚАРУВ ПЕРСОНАЛИ МЕҲНАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 1. Бошқарув персонали мсқиатини ташкил этишнинг моҳияти, мақсадлари ва вазифалари Раҳбар ва мутахассис ишининг мақсадлари ва мазмуни умуман ходимнинг ўзини ҳам ташкил этиш нуқтаи назаридан олиб қаралиши керак. Раҳбарнинг, мутахассиснинг самарали фаолиятига тайёрлиги шахснинг билимлари, малакалари, кўникмалари ва шахсий фазилатлари билан белгиланади. Ақлий меҳнатни окилона ташкил этиш, унинг самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш вазифалари ҳозирги вақтда алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай соҳадаги ақлий меҳнат фикрлаш меҳнатидан ташқари соф ташкилий, техник элементларни ҳам ўз ичига олади, уларнинг муайян қисми кўпгина касблар учун умумий ҳисобланади. Демак ходимнинг шахсий меҳнатини ташкил этиш муаммоларини ишни ташкил этиш, фойдаланилган усуллар, принциплар нуқтаи назаридан ўрганиш мумкин. Шахс меҳнатини ташкил этишнинг иккинчи томони кундалик иш тажрибасида бошқарув персонали тадбиқ этадиган шахснинг иш техникаси, техникавий воситаларидир. Ходимнинг шахсий меҳнатини фан ва шггор тажриба ютуқларидан фойдаланишга, техникавий воситаларни тадбиқ этишга асосланган ҳолда ташкил этишни, лавозим вазифаларини бажариш жараёнида ходим билан фойдаланиладиган техника воситалари ўртасида ўзаро таъсир кўрсатиш энг яхши тарзда ўрнатиш имконини берадиган билим соҳалари персонал менежменти дейилади. Персонал менежментииинг илмий асосини бошқарув фаолияти тажрибасида ҳамда бошқарув персонали меҳнат фаолиятини ташкил этиш тамойиллари, усуллари тарзида тақдим этилган шахсий меҳнатни ташкил этиш тўғрисидаги бутун билимлар мажмуи ташкил этади. Персонал менежменти фан сифатида раҳбарлар, мутахассислар ва бошқа хизматчилар самарали меҳнатининг омиллари ва шартларини намоён қалади. Ана шу асосда назария ишлаб чиқилади, унинг мазмуни бошқариш жараёнида кишилар оқилона фаолиятининг тамойиллари, шакллари ва усуллари ҳисобланади. Кабул қилинган таърифдан келиб чиқиб, персонал менежменти қуйидаги бир-бири ўзаро боғланган масалаларни илмий асосланган ҳолда ҳал қалишни ўз ичига олади: бошқарув аппаратидаги меҳнатни ташкил этиш (меҳнат тақсимоти, меҳнатни мазмунига кура тартибга солиш, меднатни вақти бўйича тартибга солиш), тизимлар ва иш усулларини танлаш; шахсий меҳнатни ташкил этишнинг ўзига хос муаммолари (иш вақтини режалаштириш ва тақсимлаш, ташриф буюрувчилар оқимини бошқариш, ўзига хос иш услуби, ёзишмаларни оқилона юритиш ва ҳ.к.) иш ўринларини ташкил этиш ва жихозлаш; ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларидан фойдаланишни ташкил этиш. Бошқарув аппарати ходимлари меҳнатини ташкил этиш мураккаб ва кўп киррали жараёндир. Ҳар қандай ходим учун бугунги кунда энг муҳим муаммо иш вақтидан окилона фойдаланиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бошқарув меҳнатини илмий асосда ташкил этишнинг бошланғич боскдчи бошқарув аппарати ходимларининг иш вақтидан фойдаланишни ўрганишдир. Иш вақтидан фойдаланишни ўрганиш унинг бекор сарф бўлишини аниқлаш, унинг сабабларини билиб олиш, ишларни бажаришнинг янги шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш имконини беради. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling