Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисобот


Download 1.57 Mb.
bet45/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

86-модда. Ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисобот
Ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисобот бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан тузилади ҳамда бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчининг фаолиятини баҳолаш, бундан буён уни бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида таклифлар тайёрлаш учун фойдаланилади.
Ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисобот бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчининг ҳар бир фаолият тури бўйича ўтган йилда эришилган ва жорий йилда кутилаётган натижаларининг асосий миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади.
Ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисобот қисқа ва аниқ шаклда баён этилиши ҳамда у мазкур фаолият соҳасида касбий билимларга эга бўлмаган шахсларнинг уни тушунишини қийинлаштирадиган махсус атамаларни ўз ичига олмаслиги керак.
87-модда. Харажат мажбуриятларининг реестри
Олдинги таҳрирга қаранг.
Харажат мажбуриятларининг реестри бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан амалга ошириладиган фаолият турлари ва тадбирларнинг бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан уни молиялаштириш учун асос бўлган тегишли қонунчилик ҳужжати кўрсатилган рўйхатидир.
(87-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Харажат мажбуриятларининг реестри бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан ўзлари амалга ошираётган харажатларни асосланганлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш учун бюджет таснифига мувофиқ тузилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 85-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling