Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини етказиш


Download 1.57 Mb.
bet55/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

100-модда. Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини етказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун расмий эълон қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бериладиган бюджетлараро трансфертлар ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари эътиборига — уч иш куни ичида;
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини уларнинг эътиборига — уч иш куни ичида;
давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар учун белгиланган даромадлар ва харажатларнинг ҳажмларини уларнинг эътиборига — ўн иш куни ичида етказади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тасдиқланганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари:
туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳажмларини, шунингдек уларга тегишинча Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан бериладиган бюджетлараро трансфертлар ҳажмларини туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари эътиборига — уч иш куни ичида;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар эътиборига улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини — бир ҳафталик муддатда етказади.
Туманлар ва шаҳарлар бюджетлари тасдиқланганидан кейин туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар эътиборига улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмларини бир ҳафталик муддатда етказади.
(100-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling