Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадларнинг тушумлари тўғрисидаги ҳисобот


Download 1.57 Mb.
bet93/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

164-модда. Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадларнинг тушумлари тўғрисидаги ҳисобот
Туманлар ва шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимларига ҳисобот даври учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, шу жумладан ихтисослаштирилган бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ҳисобот даври учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот даври учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушуми тўғрисидаги ҳисоботларнинг шакллари ҳамда уларни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар ва муддатларда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадларининг тушумлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(164-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан 2019 йил 1 январдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2660, 11.03.2015 й.).

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling