Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда бекор қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари


Download 493.62 Kb.
bet77/232
Sana19.09.2023
Hajmi493.62 Kb.
#1681485
TuriКодекс
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   232
Bog'liq
Мехнат Кодекси 2023

174-модда. Меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда бекор қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари
Ўзи билан меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинган деб ҳисоблайдиган ходим бевосита иш берувчига мурожаат қилиши ёки меҳнат шартномасининг бекор қилиниши устидан белгиланган тартибда, шу жумладан суд тартибида ҳам шикоят қилиши мумкин.
Ўзи билан меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинган ходимнинг унга аввалги ишини тақдим этиш ҳамда ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи (агар меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганлиги натижасида ходимга маънавий ёки жисмоний азоблар етказилган бўлса) компенсация қилиш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим.
Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини қонунга хилоф деб эътироф этган иш берувчи ходимни аввалги ишига (лавозимига) тиклаши ҳамда ходимнинг ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги талабларини қаноатлантириши шарт. Бундай ҳолда ходимга тегишли бўлган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш миқдори тўғрисидаги масала ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳал этилади. Бунда ходимга моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу Кодексда назарда тутилган миқдордан кам бўлиши мумкин эмас. Агар меҳнат шартномасининг тарафлари ходимга моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва (ёки) маънавий зиённи компенсация қилиш миқдори ҳақида келишувга эриша олмаган бўлса, иш берувчи ходимга шак-шубҳасиз тегадиган суммани тўлаши шарт, якка тартибдаги меҳнат низоси эса ушбу Кодекснинг VII бўлимида назарда тутилган тартибда медиация тартиб-таомилидан фойдаланган ҳолда ёки судда ҳал этилади (тартибга солинади).
Ходим билан меҳнат шартномаси тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида, шу жумладан ходимнинг қонунга хилоф равишда ҳукм қилиниши натижасида бекор қилинган тақдирда, унга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганлиги оқибатида ходимга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш:
мажбурий прогул вақти учун ҳақни мажбурий равишда тўлашдан;
меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни (мутахассисларнинг маслаҳатлари, иш юритишга доир харажатлар ва бошқалар) компенсация қилишдан иборат.
Маънавий зиённи компенсация қилиш миқдори иш берувчининг ҳаракатларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.
Суд ишга тиклаш ўрнига ходимнинг илтимосига кўра унинг фойдасига уч ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча товон (ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилганидан ташқари) ундириши мумкин.
Низоларни кўриб чиқиш чоғида меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади.

Download 493.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling