Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини иш берувчи


Download 454.8 Kb.
bet141/234
Sana03.10.2023
Hajmi454.8 Kb.
#1690979
TuriКодекс
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   234
Bog'liq
1.1. Кодекс

328-модда. Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини иш берувчи
томонидан қоплаш муддати

Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:


вояга етмаган шахсларга – ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар;
ўн саккиз ёшдан ошган ўқувчиларга – кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма уч ёшга тўлгунига қадар;
эллик беш ёшдан ошган аёлларга ва олтмиш ёшдан ошган эркакларга – умрбод;
ногиронлиги бўлган шахсларга – ногиронлик муддатига;
марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини,
ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган
ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига –қарамоғидаги шахслар ўн тўрт ёшга тўлгунига қадар.


329-модда. Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни иш берувчи томонидан қопланган тақдирда амалга ошириладиган тўловлар

Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни иш берувчи томонидан қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахсларга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:


бир йўла бериладиган нафақани;
боқувчининг йўқотилган иш ҳақи ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ҳар ойлик тўловларни;
қўшимча харажатларни компенсация қилишни.


330-модда. Меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчи вафот этганлиги муносабати билан
бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори

Меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.


Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаслиги керак.



Download 454.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   234




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling