Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Мавсумий ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 454.8 Kb.
bet202/234
Sana03.10.2023
Hajmi454.8 Kb.
#1690979
TuriКодекс
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   234
Bog'liq
1.1. Кодекс

494-модда. Мавсумий ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг
ўзига хос хусусиятлари

Мавсумий ходим иш берувчини уч календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақли.


Иш берувчи меҳнат шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш хусусидаги ўз нияти тўғрисида мавсумий ходимни:
ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилиши муносабати билан (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди), шунингдек ходимларнинг сони ёки штати ўзгариши муносабати билан (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди) меҳнат шартномаси бекор қилинганда камида етти календарь кун олдин;
мавсумий ходим малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига номувофиқлиги муносабати билан (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди) меҳнат шартномаси бекор қилинганда камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт.
Мавсумий ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асосларга кўра бекор қилинган тақдирда, мавсумий ходим ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида бир кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирилади.
Мавсумий ходимни ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш ўрнига иш берувчи унга мутаносиб пулли компенсация тўлашга ҳақли.
Мавсумий ходим билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс
173-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилган асосларга кўра бекор қилинган тақдирда, унга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.


3-§. Вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар
меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг
ўзига хос хусусиятлари



495-модда. Вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар

Икки ойгача бўлган муддатга ишга қабул қилинган шахслар вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслардир (бундан буён матнда вақтинчалик ходимлар деб юритилади).





Download 454.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   234




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling