Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар
Download 318.32 Kb. Pdf ko'rish
|
5u-одоб-ахлок
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-модда. Одоб-ахлоқ кодексининг мақсадлари ва вазифалари
1 PROFI UNIVERSITY ОДОБ-АХЛОҚ КОДЕКСИ 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Ушбу кодекс Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, PROFI UNIVERSITY университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) Устави талаблари асосида ишлаб чиқилиб, Университетнинг маъмурият ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимлари, талабалари (кейинги ўринларда Ходим, Талаба) касбий одоб-ахлоқининг тамойиллари, меъёрлари, таълим жараёни ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. 2-модда. Одоб-ахлоқ кодексининг мақсадлари ва вазифалари Одоб-ахлоқ кодексининг мақсадлари қуйидагилардан иборат: - ходим ва талабаларда умумий маданиятни ривожлантириш; - Университет ходим ва талабаларнинг замонавий имиджини шакллантириш; ходим, - ходим ва талабаларни Университет ва унинг қадриятларига ҳурмат руҳида тарбиялаш; - таълим муассасаси одоб-ахлоқи тушунчасини такомиллаштириш ва Университетда ташқи кўриниш ва хулқ-атворга бўлган талабларга оид ягона ёндашувни ишлаб чиқишдан иборатдир. Одоб-ахлоқ кодексининг вазифалари қуйидагилардан иборат: - ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ходим ва талабалар орасида одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган номақбул ҳатти- ҳаракатлар, жумладан, зўравонлик, шафқатсизлик ва ҳаёсизликни тарғиб ва ташвиқ қилиш, шунингдек, турли салбий иллатлар ва миллий дунёқарашимизга ёт бўлган ғоя ва қарашлар, экстремизм, сепаратизм, 2 фундаментализм ва “оммавий маданият”нинг таъсири ҳамда хуружларидан ҳимоя қилиш; - мазкур номақбул хатти-ҳаракатлар содир этилишининг сабаб ва шарт- шароитларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш; - ходим ва талабаларни юқори ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш; - ходим ва талабаларда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини доимо ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш кўникмасини шакллантириш ва юксалтириш; - ходим ва талабаларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ва уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш; - Университетда соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш ва ривожлантириш; - Университет ходим ва талабаларида ташқи кўринишга оид маданиятни шакллантириш учун шароитлар яратиш; - Университетнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ҳамда таълим тизимидаги нуфузи, обрў-эътиборини асраб-авайлаш ва янада ошириш. Download 318.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling