Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]


Download 28.79 Kb.
bet1/10
Sana20.01.2023
Hajmi28.79 Kb.
#1105332
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Экстремизм ЎРҚ-489 30.07.2018 (1)



[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.10.00 Терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 28 июнда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик
Экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Шанхай конвенцияси (2001 йил 15 июнь, Шанхай)
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
экстремизм — ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳокимиятни зўрлик ишлатиб эгаллашга ва унинг ваколатларини ўзлаштириб олишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга қаратилган ҳаракатларнинг ашаддий шакллари ифодаси;
экстремистик фаолият — қуйидагиларга:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1843-моддаси.
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми асосларини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини бузишга;
ҳокимият ваколатларини эгаллашга ёки ўзлаштиришга;
қонунга хилоф қуролли тузилмалар тузишга ёки уларда иштирок этишга;
террорчилик фаолиятини амалга оширишга;
зўрлик ёки зўрлик ишлатишга ошкора даъват қилиш билан боғлиқ ҳолда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга;
жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этишга, шунингдек экстремистик ташкилотларнинг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этишга;
бирор-бир ижтимоий гуруҳга нисбатан сиёсий, мафкуравий, ирқий, миллий, этник ёки диний адоват ёхуд душманлик сабабли оммавий тартибсизликларни амалга оширишга;
ушбу модданинг тўртинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ошкора даъват қилишга қаратилган ҳаракатларни режалаштиришга, ташкил этишга, тайёрлашга ёки содир этишга доир фаолият;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг VIII боби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПФ-5542-сон «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони.

Download 28.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling