Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]
-модда. Экстремизмни молиялаштиришни тақиқлаш
Download 28.79 Kb.
|
Экстремизм ЎРҚ-489 30.07.2018 (1)
12-модда. Экстремизмни молиялаштиришни тақиқлаш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экстремизмни молиялаштириш тақиқланади. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар экстремизмни молиялаштиришга йўл қўймаслик мақсадида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар назоратини, ички назоратни амалга оширади ҳамда тегишли тарзда текшириш чораларини кўради. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар зудлик билан ва олдиндан хабардор қилмаган ҳолда экстремистик фаолиятга алоқадор шахсларнинг операциясини, бундан юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағларини ўтказишга доир операциялар мустасно, тўхтатиб туриши ва (ёки) пул маблағларини ёхуд бошқа мол-мулкини музлатиб қўйиши шарт. Экстремистик фаолиятга алоқадор шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини музлатиб қўйиш, шахсларнинг операцияларини тиклаш, музлатиб қўйилган пул маблағларидан ёки бошқа мол-мулкидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишган ҳолда белгиланади. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 июндаги ПФ-6252-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш» Стратегияси. LexUZ шарҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июнь «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги 402-сон қарори LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) Download 28.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling