Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]
-модда. Экстремистик материалларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этишни тақиқлаш
Download 28.79 Kb.
|
Экстремизм ЎРҚ-489 30.07.2018 (1)
11-модда. Экстремистик материалларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этишни тақиқлаш
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар қонунчиликда белгиланган тартибда экстремистик материаллар деб топилади. (11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Экстремистик материаллар, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгилари белгиланган тартибда йўқ қилиниши ёки олиб ташланиши керак. Оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникациялар тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини йўқ қилиш ёки олиб ташлаш имкони бўлмаганда улардан фойдаланиш чекланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг экстремистик материалларни йўқ қилиш, олиб ташлаш ёки улардан фойдаланишни чеклаш тўғрисидаги талабининг телекоммуникация тармоқларига ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш бўйича хизматлар тақдим этувчи шахс томонидан бажарилмаганлиги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрель «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 180-сон қарори (11-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Download 28.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling