Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга қўйиладиган


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/46
Sana15.01.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1094564
TuriКодекс
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46
Bog'liq
c369982a-e62a-2327-825f-e90c534652fa docs

71-модда. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга қўйиладиган 
талаблар
Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган 
ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар эгадир. 
Қуйидагилар:
содир этилган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган 
ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар; 
сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
муқим яшамаган фуқаролар;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон 
Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, Ички ишлар 
вазирлигининг, Давлат божхона қўмитасининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг 
ходимлари;
диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари Қонунчилик 
палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинмайди.
72-модда. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш 
учун тақдим этиладиган ҳужжатлар


Сиёсий партиянинг раҳбари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни 
рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. 
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
сиёсий партия юқори органининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги 
қарори;
сиёсий партия юқори органи мажлисининг депутатликка номзодлар кўрсатиш 
тўғрисидаги баённомаси, унда депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, 
туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга 
мансублиги, шунингдек сайлов округининг номи ва тартиб рақами кўрсатилади;
депутатликка номзоднинг ўз номзоди тегишли сайлов округидан овозга қўйилишига 
рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;
депутатликка номзоднинг, башарти у Қонунчилик палатаси депутати этиб 
сайлангудек бўлса, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризаси.
Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул 
қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради. 
Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялардан депутатликка номзодларни 
рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугалланишига етти 
кун қолганида якунлайди. 
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш кунлик муддат ичида 
текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Кодекс талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса 
беради. 
Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда 
аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Кодекс талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида 
тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига маълум қилади. Сиёсий партия ҳужжатлардаги 
аниқланган номувофиқликлар ва хатоларни икки кунлик муддатда тузатишга ҳамда уларни 
Марказий сайлов комиссиясига тақдим этишга ҳақли. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling