Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда меҳнат шартномаси тарафларининг аралаш жавобгарлиги


Download 461.73 Kb.
bet140/232
Sana19.06.2023
Hajmi461.73 Kb.
#1620614
TuriКодекс
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   232
Bog'liq
Янги Мехнат Кодекси

326-модда. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда меҳнат шартномаси тарафларининг аралаш жавобгарлиги
Агар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зиённинг келиб чиқишига ёки кўпайишига сабаб бўлса, ўрни қопланиши лозим бўлган зиён миқдори жабрланувчи айбининг даражасига қараб, мувофиқ равишда камайтирилади.
Жабрланувчи томонидан қўпол эҳтиётсизлик қилинган ва иш берувчининг айби бўлмаган ҳамда иш берувчининг жавобгарлиги у айблилигидан ёки айбсизлигидан қатъи назар юзага келадиган ҳолларда, ўрни қопланиши лозим бўлган зарар миқдори суд томонидан ҳам камайтирилиши мумкин. Бунда зиённинг ўрнини қоплашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Аралаш жавобгарлик ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш чоғидаги қўшимча харажатларнинг ўрнини қоплашга, бир йўла бериладиган нафақани тўлашга, шунингдек боқувчи бўлган ходим вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини қоплашга татбиқ этилмайди.
327-модда. Боқувчи бўлган ходим вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни иш берувчи томонидан қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахслар доираси
Боқувчи бўлган ходим (бундан буён матнда боқувчи деб юритилади) меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган бошқа шикаст туфайли вафот этган тақдирда иш берувчи қуйидаги шахсларга зиённинг ўрнини қоплаши шарт:
марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, шунингдек ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга ёки унинг вафот этган кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга;
марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига;
ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга), эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламаётган бўлса ҳамда марҳумнинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёки бу ёшга тўлган бўлса-да, аммо тиббий муассасаларнинг хулосасига кўра соғлиғи ҳолати бўйича ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган болаларини, ака-укаларини, опа-сингилларини ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлса.
Болаларнинг қарамоқда эканлиги тахмин қилинади ва далиллар талаб қилмайди.
Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади:
ўн саккиз ёшдан ошган шахслар, агар уларга шу ёшга тўлгунига қадар ногиронлик белгиланган бўлса;
олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар;
ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар.
Оила аъзосининг меҳнатга қобилиятсизлиги юз берган вақт (боқувчининг вафотидан олдин ёки кейин) унинг зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуқига таъсир қилмайди.
Ўн саккиз ёшга тўлган ва ундан катта ўқувчилар кундузги таълим ташкилотларида ўқишни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма уч ёшга тўлгунига қадар зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуққа эгадир.

Download 461.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling