Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Ходимнинг иш берувчида сақланаётган ўзининг шахсга доир маълумотлари ҳимоя қилинишини таъминлашга доир ҳуқуқлари


Download 461.73 Kb.
bet80/232
Sana19.06.2023
Hajmi461.73 Kb.
#1620614
TuriКодекс
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   232
Bog'liq
Янги Мехнат Кодекси

179-модда. Ходимнинг иш берувчида сақланаётган ўзининг шахсга доир маълумотлари ҳимоя қилинишини таъминлашга доир ҳуқуқлари
Иш берувчида сақланаётган шахсга доир маълумотларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзининг шахсга доир маълумотлари ва ушбу маълумотларга ишлов бериш тўғрисида тўлиқ ахборот олиш;
ўзининг шахсга доир маълумотларидан эркин бепул фойдаланиш, шу жумладан ходимнинг шахсга доир маълумотларини ўз ичига олган ҳар қандай ёзувнинг кўчирма нусхаларини олиш ҳуқуқи, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
ўзининг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш учун вакил белгилаш;
соғлиғининг ҳолатини акс эттирувчи тиббий ҳужжатлардан фойдаланиш;
шахсга доир нотўғри маълумотларни чиқариб ташлаш, тўғрилаш ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни, шунингдек ушбу Кодекс ёки бошқа қонун талабларини бузган ҳолда ишлов берилган маълумотларни тўлдириш тўғрисида талаб қилиш;
илгари ходимнинг нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган шахсга доир маълумотлари ўзига хабар қилинган барча шахсларга ушбу маълумотларда амалга оширилган барча истиснолар, тузатишлар ёки тўлдиришлар ҳақида иш берувчи томонидан хабар қилиниши тўғрисида талаб қилиш;
ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш чоғида иш берувчининг барча ғайриқонуний қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш, шу жумладан судга ҳам шикоят қилиш.
Иш берувчи ходимнинг шахсга доир маълумотларини чиқариб ташлашни, тузатишни ёки тўлдиришни рад этган тақдирда, у иш берувчига ўзининг тегишли асосга норозилиги ҳақида ёзма шаклда маълум қилиш ҳуқуқига эга.
180-модда. Иш берувчи томонидан ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби бузилишининг ҳуқуқий оқибатлари
Агар иш берувчи томонидан ходимнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби бузилганлиги ходимнинг меҳнат қилиш имкониятидан қонунга хилоф равишда маҳрум бўлишига сабаб бўлса ёки ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорининг пасайишига олиб келса, ходимнинг маҳрум бўлган иш ҳақи ўрнини қоплаш мажбурияти ўз айби билан мазкур қоидабузарликка йўл қўйилган иш берувчи зиммасига юклатилади.
Иш берувчи томонидан ходимнинг номига доғ туширадиган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилган тақдирда, иш берувчи ушбу маълумотларни рад этиши шарт.

Download 461.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling