Кодекси іужжатнинг рус тилидаги матнига єаранг ЎзР


-модда. Апелляция шикоятини (протестини) тўлдириш


Download 0.86 Mb.
bet110/135
Sana19.01.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1103005
TuriКодекс
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   135
Bog'liq
Фукаролик процесуал Кодекси 2010

329-модда. Апелляция шикоятини (протестини) тўлдириш,
ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни єайтариб олиш
(ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Єонуни таіриридаги модда)

Апелляция шикояти берган шахс уни тўлдириш, ўзгартириш ёки ундан воз кечишга іаєли. Бироє, бундай воз кечиш єонунга зид бўлмаса ёки бировнинг іуєуєлари ва єонун билан єўриєланадиган манфаатларига хилоф бўлмасагина, суд уни єабул єилиши мумкин.


Апелляция протести билдирган прокурор, шунингдек юєори турувчи прокурор суд мажлиси бошлангунига єадар протестни тўлдириш, ўзгартириш ёки єайтариб олишга іаєли.
Агар іал єилув єарори устидан бошєа шахслар шикоят бермаган бўлса, шикоятдан воз кечиш єабул єилинганида ва протест єайтариб олинганида, апелляция инстанцияси суди ажрим чиєариб, апелляция тартибида иш юритишни тугатади.
330-модда. Даъвогарнинг арз єилган талабларидан воз кечиши,
жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва
тарафларнинг келишув битими
(ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Єонуни таіриридаги модда)

Апелляция шикояти берилган ёки протест келтирилгандан кейин даъвогарнинг арз єилган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими тузиши ёзма шаклда баён этилиб, апелляция инстанцияси судига топширилиши лозим. Агар ишни кўриш ваєтида даъвогар арз єилган талабларидан воз кечса, жавобгар арз єилинган талабларни тан олса ёки тарафлар келишув битими тузсалар, бу іаєда суд мажлисининг баённомасига ёзиб єўйилади ва баённомани тегишинча даъвогар, жавобгар ёки іар икки тараф имзолайди.


Суд даъводан воз кечишни єабул єилишдан ёки келишув битимини тасдиєлашдан олдин даъвогарга ёки тарафларга бундай процессуал іаракатларнинг оєибатларини тушунтиради.
Апелляция инстанция суди даъвогарнинг арз єилган талабларидан воз кечишини єабул єилганида ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиєлаганида чиєарилган іал єилув єарорини бекор єилади ва иш юритишни тугатади.
Агар даъвогарнинг арз єилган талабларидан воз кечиши ёки тарафларнинг келишув битими єонунга зид бўлса ёхуд бировнинг іуєуєлари ва єонун билан єўриєланадиган манфаатларига хилоф бўлса, суд воз кечишни рад єилиб ёки тузилган келишув битимини тасдиєламай, ишни апелляция тартибида кўради.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling