Кодексининг 56 ²-моддаси ва 244 ³ г моддаси билан йил ой муддатга озодликдан махрум этилиб жазо


Download 36.89 Kb.
bet6/12
Sana23.06.2023
Hajmi36.89 Kb.
#1651410
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

Фуқаро: Х.Р.Абдуқодирова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис
Сенати раиси Танзила Камоловна Норбоевага

Андижон вилояти Андижон шахри
Буюк Турон МФЙ К.Махмудов 3-уйда
Истиқомат қилувчи фуқаро
Райхона Абдуқодирова Хусниддин қизидан
ИЛТИМОСНОМА
Мен Абдуқодирова Райхона Хусниддин қизи 2001-йил 26-ноябрда Фарғона туманидан туғилганман. Миллатим ўзбек. Маълумотим ўрта-махсус.Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. Турмуш қурганман. Ҳозирда уй бекасиман. Мен 2023-йил 27-январ куни Ходжиматов Абдурашид Ахмаджон ўғли билан Қарши шахридаги ФХДЁ бўлимида закс хужжатини олдик ва Кўк гумбаз масжидида бизга никох ўқилди. Ҳозирда турмуш ўртоғим 35-сонли МК да жазо муддатини ўтамоқда. Эрим Ходжиматов Абдурашид Ахмаджон ўғли билан 2022-йил 8-август куни уяли телефон орқали тасодифан танишдик. То оила қургунимизга қадар доимий телефонда мулоқотда бўлиб, бир-биримизга нисбатан ишонч, мехр-муҳаббат пайдо бўлди ва оила қуришга ахдлашдик. 2022-йил 8-август куни танишганимизда очиқ-ойдин рост сўзлаб турмуш ўртоғим қамоқда эканликларини ва 2022-йилнинг 31-июл куни 35-сонли МК га ўтказилганликларини айтдилар. Мен қамалганликлари учун улардан қочмадим. Аксинча уларга ишонч билдиришга тушунишга харакат қилдим. Сухбатларимиз давомида нима учун қамалганликлари ва асосий сабабларини айтиб ўтдилар ва янада уларга ишонишга, қўллаб-қувватлашга қарор қилдим. Турмуш ўртоғим Ходжиматов Абдурашид Ахмаджон ўғли билан гаплашиб йурган пайтимиз бу ишни қилишига сабабларини айтаётганида менга таъсир қилди. Яъни қайнотам Кирғизбоев Ахмаджон Ходжиматович томонидан турмуш ўртоғимга нисбатан ёшлик чоғларида ортиқча диний таълим берилиши ва қаттиқ рухий ва жисмоний тазйиқ берилгинлигини айтиб берди.
Мени фикрим, бирор киши айб қилган бўлса, қилган ишини ёкида гунохини нотўғрилигини, хатосини англаб етган бўлса у инсонни кўксидан итармасдан, яъни жамиятдан ажратмасдан унга ишонч билдириб тинч-осойишта хаётга қайтариш, кўмаклашиш Ватанимизга, халқимизга ва Юртбошимиз айтганидек, ўз касби билан хизмат қилишига, имконият бериш керак. Мени шу фикрларим мисолида турмуш ўртоғимни қўллаб-қувватладим. Турмуш ўртоғим қилган гунох ишидан чин дилдан афсусда ва пушаймон бўлдилар. Биз турмуш ўртоғим ва мен бахтли ва осойишта яшаш мақсадидамиз. Худо хохласа фарзандлар кўриб халқимизга, Она йуртимиз Ўзбекистонга фойдаси тегадиган етук кадрлар қилиб улғайиб ўстириш, ниятидамиз.
Оила Жамиятнинг бир бўлаги. Оиланинг устуни эркакдир. Биз ҳам жамиятнинг бўлагимиз. Оила қурганлигимизни қўллаб-қувватлаб, ишонч билдиришингизни сўраймиз. Турмуш ўртоғим Ходжиматов Абдурашид Ахмаджон ўғлини Илтимосномасида келтириб ўтилганларни, инобатга олиб, суд жараёнини қайтадан ўтказилишини сўрайман.



Download 36.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling