Когнитив жараёнлар. Идрок


Download 6.79 Mb.
bet1/3
Sana09.11.2023
Hajmi6.79 Mb.
#1760138
  1   2   3
Bog'liq
ИДРОК. (1)

КОГНИТИВ ЖАРАЁНЛАР. ИДРОК.

Идрок тушунчаси лотин тилида «perceptio» қабул қилиш деб номланади. Идрок сезгиларга нисбатан мураккаб ва мазмундор психик жараён бўлиб, барча руҳий ҳолатлар, ҳодисалар, хусусиятлар ва инсон онгининг яхлит мазмуни, эгаллаган билимлар, тажрибалар, кўникмалар бир даврнинг ўзида намоён бўлади.

Идрокнинг юқори босқичи - «апперценция» дейилади. Апперцепция- идрок жараёнини шахснинг олдинги билимлари, шахсий ва ижтимоий тажрибалари, қизиқишлари, мотивацияси, эҳтиёжлари ва одатлари, умуман, руҳий ҳаётнинг барча мазмуни билан белгиланишидир.


Идрок - сезги аъзоларимизга таъсир қилиб турган нарсаларни онгимизда бевосита акс этиб туриши

Агар диққат билан расмнинг қора рангли шаклига қарасак, чунки энг аввал ана шу шакл кўзга ташланади, зеро у оқ фонга нисбатан ҳажман кичикроқ, унда саксофон мусиқий асбобини чалаётган кишининг тасвирини кўрамиз. Агар диққатимизни шаклга нисбатан ҳажман каттароқ бўлган оқ фонга қарасак, расмда бизга қараб турган аёл юзини кўришимиз мумкин.


Теварак атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар сезгилари миз асосида идрок этилади
Идрок - борлиқдаги кўплаб, хилма-ҳил предмет ва ҳодисалар орасида, бизга айни пайтда керак бўлган объектни хосса ва хусусиятлари билан яхлит тарзда акс этишимизни таъминлайди

Идрок усуллари


Инсон нимани идрок қилса, уни фигура ва фонда идрок қилади
Фигура - шундай нарсаки, уни аниқ англаш, ажратиш, кўриш, эшитиш ва туйиш мумкин
Фон эса аксинча, ноаниқроқ, умумийроқ нарса бўлиб,аниқ объектни ажратишга ёрдам беради

Масалан, гавжум бозорда кетаётган тақдирда ҳам ўз исмимизни биров айтиб чақирса, дарров ўша тарафга қараймиз. Исм - фигура бўлса, бозордаги шовқин - фон ролини ўйнайди. Бошқача қилиб айтганда, биз бирор нарсани идрок қилаётган пайтимизда уни албатта бирор фондан ажратиб оламиз. Масалан, гул бозорида айнан қип-қизил атиргул сизга ёқиб қолиб, ўшани ҳарид қиласиз, қолган гуллар фон каби онгингизда қолади. Идрокнинг сезгидан фарқи, нарсаларни умумлашган ҳолда, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс этишидир.


Download 6.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling