Коинот ва ер ҳақида замонавий тушунчалар
Қуёш ва унинг келиб чиқиши
Download 0.6 Mb.
|
1447260249 62190
Қуёш ва унинг келиб чиқиши
уёш бизнинг планетамизда бўладиган барча жараёнларни бошқариб турадиган ягона куч, борлиқ, манба ҳисобланади. Планетамиз Қуёшга яқин жойлашмаганда, балки Ерда ҳаёт бўлмасди. Ерда бўладиган биологик, физикавий, кимёвий ва бошқа жараёнларнинг бориши, шаклланиши ҳамма вақт Қуёш таъсирида кечади. Қуёшнинг ўзи эса шар шаклида бўлиб, зичлиги 1,4 г/см3 , иссиқлик ҳарорати ташқарида 6 минг К. Жойлашишига кўра, Ерга энг яқин юлдуз. Қуёшнинг ҳажми шундай каттаки, унга Ерга ўхшаган планетадан миллионтасини жойлаштириш мумкин. Қуёш ўз ўқи атрофида узлуксиз Ғарбдан Шарққа қараб ҳаракатланади. Унинг айланиш тезлиги Қуёш экваторида 2 км/сек бўлиб, қутбга томон камайиб боради. Қуёш ўз ўқи атрофида ўрта ҳисобда 27,27 суткада бир марта айланади. Қуёш Галактика марказини айланиб чиқиши учун 180 млн. йил керак, ўз ҳаракатига кўра, секундига у 300 километр тезлик билан ҳаракат қилади. Қуёшнинг ёши тахминан 5 млрд йилга боради. Ер ва бошқа планеталар космик чанг ва зарралардан иборат бўлиб, уларда темир, никел, силикат ва кремний мавжуд. Кейинчалик углерод ва азотли бирикмалар ҳосил бўлади. Швед астрофизиги Х.Альвен ўртага ташлаган, Ф.Хойл томонидан ривожлантирилган назарияга кўра, бир вақтлар Қуёшда жуда кучли электрмагнит майдони бўлган. Қуёш атрофидаги ёруғлик нейтрал атомлардан иборат бўлиб, нурлар ва тўқнашув натижасида атомлар ионлашди. Ионлар магнит майдонига тушиб қолади. Улар назариясига кўра, энг енгил элементлар Қуёш яқинига, оғирлари узоққа жойлашган. Изланишлар эса элементлар жойлашишининг тескари эканлигини кўрсатди. Қуёш водород ва гелийдан ташкил топган бўлиб, унинг таркибида 69 кимёвий элемент мавжуд эканлиги бизга маълум. Кузатишларга кўра, Қуёш атмосфераси уч қатламдан фотосфера, хромосфера, қўёш тожи қатламларидан иборат. Фотосфера пастки қатлам-Она қўёшнинг Ерга зарур бўлган барча нурлари ана шу қатламдан сочилади. Фотосферада биз Қуёшнинг доғи деб атайдиган доғлар жойлашган. Қуёш доғлари тўрсимон алоҳида майдончалар-машъаллар билан ўралган. Бу майдончалар Қуёшнинг ҳаракатчан қисмлари ҳисобланади. Хромосфера-навбатдаги юқори қатлам. Унда ҳаракат фотосферага қараганда 3-4 мартага ошиб боради. Айниқса юқори қисмида ҳарорат жуда юқори. Атмосфера босими аксинча бўлиб, фотосферадагидан кўра, миллион марта кам. Қуёш тожи-Қуёшнинг ташқи энг кўп чўзилган қатлами. Қуёш тожи гардишга қарганда 106 марта хира. Қуёш тожини қўёш тўлиқ тутилган пайтда кўриш мумкин. Қуёшнинг умумий таърифи 2.1-жадвал (Н.А. Бабушкин маълумотлари 2004 йил)
Қуёшнинг вазифаси узлуксиз ёруғлик, ҳарорат тарқатишдир. Ҳар минутда Қуёш массасининг 6,5 тоннаси ёниб битади. Бу жуда катта миқдордаги энергия ҳисобланади. 2.2-жадвал Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling