i – С дан тўртинчи ғилдирак ўқигача бўлган масофа;
fн – А В хордада ташқи рельснинг букилиш стреласи;
fв – (2i – 2b2) хордага эга бўлган ички рельснинг букилиш стреласи;
b1 – бешинчи (ёки биринчи) ғилдирак жуфтлигининг геометрик ўқидан ғилдиракнинг ташқи рельсга тегиб туриш нуқтасига қадар бўлган масофа;
b2 – тўртинчи (ёки иккинчи) ўқ билан шунинг ўзи, аммо ғилдиракнинг ички рельсга тегиб туриш нуқтасига қадар;
∑η – ўқларнинг кўндаланг разбеглари суммаси.
109-расмдан келиб чиқиб,
S = q + fн – fв - ∑η
Бироқ торайишга бўлган 4 мм ли допускни, шунингдек энг катта колея энини талаб этадиган экипаж qmax га эгалигини ҳисобга олиб, S учун узил-кесил ифода қуйидагича кўринишга эга
S = qмах + fн – fв - ∑η + δ min + 4,
бу ерда fн — аввалроқ келтирилган формула бўйича, а fв — эса қуйидаги формула бўйича аниқланади
fв = (i – b2)2 / 2R
Едирилмаган ғилдираклар учун b2 қийматини қуйидаги формула бўйича топиш мумкин
b2 ≈ i r tgτ / R
Эгри участкалардаги контррельслар ички рельс изи (нити) ёки эгриликдаги колея энини максимал йўл қўйиладиган қиймат Smax дан каттароқ қилиб қабул қилиш зарурати юзага келганида ҳар икки излар олдида (колея ичида) жойлаштирилади.
Ички из олдида контррельслар ташқи из (ип) рельсларининг ён томони едирилиши ҳамда рельслар синишининг (отбой) олдини олиш мақсадида ётқизилади. Ҳар икки из (ип) олдидаги контррельслар эгрилик колеясининг энини 1541 мм дан каттароқ қилиб қабул қилишга тўғри келган ҳолларда ўрнатилади. Бу каби ечимлар магистрал йўлларда камдан-кам қўлланиб, шу сабабли ушбу масала батафсил кўриб чиқилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |