Колеяни эгриликларда ўрнатилганлиги. Ташқи рельснинг баландлатилиши
Download 233.57 Kb.
|
9-маъруза
3.3.2. Ташқи рельснинг кўтарилиши
Экипажнинг эгрилик бўйлаб ҳаракатларишида марказдан қочма куч пайдо бўлиб, у ғилдиракларнинг ташқи рельс изига (ипига) қўшимча босимини ҳосил қилади. Шунинг учун ташқи из (ип) рельслари тезроқ едирилиб, рельсларга зарб ейиш юзага келади, ёки уларда зўриқиш кучайиб, сўндирилмаган марказдан қочма тезлашиш пайдо бўлиб, у катта қийматларга эга бўлганида йўловчилар нохуш ҳолатни бошидан кечирадилар. Маълумки, марказдан қочма куч I қуйидаги формула бўйича аниқланади I = mv2 / R = Gv2/(gR), бу ерда m — экипаж массаси; v — экипажнинг ҳаракатланиш тезлиги; G — экипажнинг босим кучи; g — оғирлик кучининг тезлашиши; R — эгрилик радиуси. Горизонтал кучларга қуйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин бўлган шамол кучини ҳам киритиш лозим Wв = k vв2, бу ерда Wв — шамол босими; vв — шамол тезлиги, k — босимни ўзига оладиган юза шаклларига боғлиқ бўлган коэффициент, у яхлит (узлуксиз) юзалар (вагонлар) учун 0,085 — -1,25 га, панжарасимон юзалар учун эса — 0,078 га тенг. Ташқи из (ип) рельсларига ёнлама босимни пасайтириш ва улар зарб олишига йўл қўймаслик, ортиқча юк тушишини камайтириш, ҳар иккала из (ип) рельсларининг бир текис едирилишига эришиш, ҳамда йўловчиларни нохуш таъсирлардан ҳимоялаш мақсадида эгриликлардаги ташқи рельслар пасткисига нисбатан юқорироқ қилиб ўрнатилади. Эгриликнинг ҳар иккала изи (ипи) рельсларининг бир текис ва вертикал едирилишини таъминлаш шартидан келиб чиқиб, ташқи рельснинг кўтарилишини (юқорилигини) аниқлаш. Радиуси R, ташқи рельс кўтарилиши h га эга бўлган (110-расм) эгриликдаги экипажнинг ҳолатини тасаввур қиламиз. Қуйидаги белгиларни қабул қиламиз: Ен — ташқи рельснинг вертикал реакцияси; Ев — ички рельснинг вертикал реакцияси; а — рельсларнинг сирпаниш юзасидан G массали экипажнинг оғирлик марказига қадар бўлган масофа. Ҳар икки из (ип)нинг рельслари бир текис едирилиши учун қуйидаги тенглик риоя қилинадиган h кўтарилишни танлаб олиш керак бўлади: ∑Ен = ∑ Ев, или ∑Ен —∑ Ев =0. 1
110-расмдан кўриниб турибдики: I cosα = G sinα . α бурчак кичиклиги туфайли қуйидагича деб оламиз cos α = 1, sin α =h/S1 (бу ерда S1 — рельслар ўқлари орасидаги масофа). cos α ва sin α қийматларини аввалги ифодага қўйиш билан қуйидагига эга бўламиз Download 233.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling