Коллоид эритмалар ҳосил қилиш усуллари бир-бирига қарама-қарши икки принципга асосланади: йирикроқ заррачаларни майдалаш (дисперслаш) молекула ва ионлардан йирикроқ заррачалар ҳосил қилиш (конденсация) - Коллоид дисперс системалар (золлар)
- r= 10-7 - 10-9 м
- a=1-100 нм
-
- Дағал дисперс системалар
- r= 10-4 - 10-7 м
- a>100 нм
- Dispers sistemalarni olinish sxemasi:
- a-kondensatsiya (kichik zarrachalarni yiriklashishi);
- b-disperslash;(yirik zarrachalarni maydalash).
- Коллоид эритмаларда дисперс фаза заррачалари ўлчами 1нм – 100 нм гача
- (10-7-10-9м) бўлиши керак.
- Бундай коллоид эритмалар олишнинг иккита муҳим шарти бор:
- дисперс фаза дисперс муҳитда мумкин қадар кам эрувчан бўлиши керак;
- системада дисперс фаза ва дисперс муҳитдан ташқари учинчи модда – яъни стабилизатор бўлиши керак.
- Диспергация усулида коллоид эритма олишнинг бир неча усуллари мавжуд:
- Коллоид тегирмонлар ёки вибро-тегирмонлар ёрдамида майдалаш
- Металларни электр токи ёрдамида чанглатиш
- Ультратовуш ёрдамида майдалаш
- Пептизация
- Коллоид тегирмонлар ёрдамида майдалашда:
-
- тез-тез енгил зарбалар берилади
- зарбалар бевосита эмас, балки суюқлик орқали берилади.
- Коллоид эритмаси тайёрланадиган модда - муҳит ва стабилизатор билан аралаштирилиб, тешик орқали тегирмонга солинади. Ўққа ўрнатилган куракча ёрдамида аралаштирилади. Куракча минутига 10.000 – 15.000 марта айланади. Суюқлик ва қаттиқ модда заррачалари жуда тез ҳаракатланади ва ҳаракатсиз тешикларга келиб урилади ва майдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |