“Коллоид кимё предмети. Дисперс ва коллоид системалар классификацияси. Коллоид системаларнинг молекуляр-кинетик, оптик хоссалари ва элкетрокинетик хоссалари”


Download 3.39 Mb.
bet4/10
Sana03.12.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1799335
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1372381 (1)

(Ребиндер эффекти)
  • Механик диспергация жараёнида қаттиқ жисм мустаҳкамлигини қўшимча моддалар ёрдамида камайиши “Ребиндер эффекти” ёки мустаҳкамликнинг адсорбцион камайиши дейилади.
    • 2. Металларни электр токи ёрдамида чанглатиш (Вольта ёйи ёрдамида)
    • Бу усулни 1898 йилда Бредиг таклиф этган. Коллоид эритмаси олиниши керак бўлган металлдан ясалган сим дисперсион муҳитга туширилади.
    • Муҳитга озгина ишқор қўшиб қўйилади. Бу усулда нодир металларнинг золлари олинади.
    • +
    • _
    • 3. Ультратовуш ёрдамида чанглатиш
    • Коллоид эритма олиш учун ультратовуш тўлқини майдонига бир-бири билан аралашмайдиган иккита суюқлик солинган идиш қўйилади. Эмульсиялар шу усулда олинади. Бу усул билан Ag, Pd, Bi ларнинг коллоид эритмалари ҳосил қилинади.
    • 4. Пептизация
    • Золни коагуляция маҳсулотини қайтадан коллоид эритмага ўтказиш – пептизация дейилади. Уни амалга ошириш учун янги чўккан аморф чўкмага бирор электролит қўшиб, эритувчи билан аралаштирилади. Бу қўшилган электролит пептизатор дейилади.
    • Пептизация тезлигига – электролит концентрацияси, чўкма ҳолати ва миқдори, ҳарорат, аралаштириш тезлиги, рН, ультратовуш, радиактив нурлар ва ҳ.к. таъсир этади.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling