7-МАВЗУ Комбинацион турдаги рақамли схемалар
Электроника ва радиотехника кафедраси
Режа - Комбинацион қурилмалар
- Шифраторлар ва Дешифраторлар
- Мультиплексорлар ва Демультиплексорлар
- Жамлагичлар (сумматор) ҳақида тушунча
- Яримжамлагич ва тўлиқ жамлагич
- Мантиқий элементлар ишлаш принципига кўра комбинацион ва кетма-кетли қурилмаларга бўлинади.
- Комбинацион қурилмалар деб, чиқиш сигналлари кириш ўзгарувчилари комбинацияси билан белгиланадиган, иккита вақт моментига эга бўлган, хотирасиз мантиқий қурилмаларга айтилади.
- Комбинацион қурилмалар ЁКИ, ҲАМ, ЁКИ-ЭМАС, ҲАМ-ЭМАС ва бошқа алоҳида элементлар ёрдамида, ёки ўрта ИСлар, катта ва ўта катта ИС таркибига кирувчи ИСлар кўринишда тайёрланади.
Комбинацион қурилмалар
- Агар мантиқий қурилманинг чиқишидаги маълумот нафақат ҳозирда киритишда амал қиладиган мантиқий ўзгарувчиларнинг комбинацияси билан, балки вақтнинг аввалги дақиқаларида ишлайдиган ўзгарувчиларнинг бутун кетма-кетлиги билан ҳам аниқланса, унда бундай қурилма кетма-кет дейилади. Бундай частотали қурилмалар рақамли ёки хотира машиналари деб номланади. Шубҳасиз, кетма-кет қурилмаларда олдинги маълумотларни сақлашга қодир бўлган элементлар киритилиши керак. Триггер элементлари бундай функцияларни бажаради.
-
Комбинацион қурилмалар
Шифраторлар ва дешифраторлар - Ўнлик, саккизлик ёки ўн олтиталик саноқ тизимидаги рақамларни иккилик ёки иккилик-ўнлик кодга ўзгартирувчи комбинацион мантиқий қурилма – шифратор ёки кодер деб аталади.
- Иккилик саноқ тизимидаги рақамларни ўнлик саноқ тизимидаги кодга ўзгартирувчи комбинацион мантиқий қурилма – дешифратор ёки декодер деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |