Коммуникацион модулларнинг асосий вазифаси олинган пакетни бошқа коммуникацион модулга ёки абонент нуқтасига маълум маршрут бўйича узатишдир. Коммуникацион модуль пакетларни коммутацияловчи марказ деб ҳам юритилади.
Коммуникацион модулларнинг асосий вазифаси олинган пакетни бошқа коммуникацион модулга ёки абонент нуқтасига маълум маршрут бўйича узатишдир. Коммуникацион модуль пакетларни коммутацияловчи марказ деб ҳам юритилади.
Алоқа каналлари тармоқ элементларини ягона тармоққа бирлаштиради.
Концентраторлар информацияни тезлиги катта бўлган каналлар орқали узатилишидан аввал зичлаштириш учун хизмат қилади.
Тармоқлараро шлюзлар ва кўприклар тармоқни локаль компьютер тармоқлари билан улашга ёки глобаль тармоқ сегментларини бирлаштиришга хизмат қилади. Кўприклар ёрдамида тармоқ протколлари бир хил бўлган тармоқ сегментлари бирлаштирилади.
Ҳар қандай тармоқда қуйидаги қисм системаларини ажратиш мумкин:
фойдаланувчи қисм системаси;
бошқариш қисм системаси;
коммуникацион қисм системаси;
Фойдаланувчи ёки абонент ва Бошқариш қисм системаси
Фойдаланувчи ёки абонент қисм системаси фойдаланувчиларнинг (абонентларнинг) компьютер системаларини ўз ичига олади ва фойдаланувчиларнинг информацияни сақлаш, ишлаш ва олишдаги эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.
Бошқариш қисм системаси компьютер тармоқларининг барча элементларини уларнинг ўзаро алоқаси ягона қоида бўйича амалга оширилувчи ягона системага бирлаштиришга хизмат қилади. Бу қисм система бутун тармоқ ишлаши учун оптималь шароит яратиш мақсадида хизматчи информацияни йиғиш, тахлил қилиш ва элементларга таъсир этиш йўли билан система элементларининг ўзаро алоқасини таъминлайди.
Коммуникацион қисм системаси
Do'stlaringiz bilan baham: |