Коммуникацион қисм системаси фойдаланув-чилар манфаатлари ва тармоқни бошқариш учун тармоқда информацияни узатишга хизмат қилади. Бошқача айтганда, тармоқнинг ишлашини узоқлаштирилган жараёнларни коммуникацион қисм система орқали ўзаро алоқаси каби тасаввур этиш мумкин. Узоқлаштирилган жараёнларнинг ўзаро алоқаси деганда файлларни алмашиш, электрон почта орқали ахборотларни узатиш, программани бажаришга буюртма юбориш ва натижани олиш, маълумотлар базасига мурожаат ва ҳ. тушунилади. Компьютер тармоқларида информация ҳимояси Информация ҳимояси нуқтаи назаридан компьютер тармоқларини корпоратив ва умум фойдаланувчи тармоқларга ажратиш мумкин. Корпоратив тармоқларда барча элементлар (алоқа каналлари бундан истисно бўлиши мумкин) битта корхонага тааллуқли бўлади. Умум фойдаланувчи коммерция тармоқларида асосий мақсад информацияни тарқатиш бўлиб, шахсий информацион ресурсларни ҳимоялаш, асосан, фойдаланувчилар сатҳида амалга оширилади Корпоратив тармоқлар умумфойда-ланувчи тармоқлар билан боғланиши мумкин. Бу ҳолда корпоратив тармоқнинг маъмурияти (эгаси) умумфойдаланувчи тармоқ томонидан келувчи хавфни тўсиш мақсадида қўшимча эҳтиёт чораларини кўришга мажбур. Корпоратив тармоқлар умумфойда-ланувчи тармоқлар билан боғланиши мумкин. Бу ҳолда корпоратив тармоқнинг маъмурияти (эгаси) умумфойдаланувчи тармоқ томонидан келувчи хавфни тўсиш мақсадида қўшимча эҳтиёт чораларини кўришга мажбур. Ҳар қандай тармоқ учун информацияни ҳимояловчи системани яратишда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: Ҳар қандай тармоқ учун информацияни ҳимояловчи системани яратишда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:
системанининг мураккаблиги. Системанинг мураккаблиги қисм системаларининг сони, турли-туманлилиги ва бажарувчи вазифалари билан аниқланади;
катта масофаларда тақсимланган ресурслардан фойдаланиш устидан самарали назоратни таъминлаш мумкин эмаслиги;
ресурсларнинг турли эгаларга мансублиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |