- «Пассив дарахт» топологияси
Юлдуз–халқа топологияси Топология тушунчасининг кўп маънолилиги - Тармоқ топологияси хақида гап юритилганда тўртта бир- биридан фарқли тушунчаларни назарда тутилади, бу тушунчалар тармоқ архитектурасининг турли босқичларига тегишлидир:
- Жисмоний топология–яъни компьютерларни ўзаро жойлашиши ва кабелларни ўтказиш схемаси. Бу маънода, масалан, пассив юлдуз актив юлдуз топологиясидан фарқ қилмайди, шунинг учун кўп холларда фақат “Юлдуз” деб юритилади.
- Мантиқий топология–яъни компьютерлар ўзаро алоқа структураси ва сигналнинг тармоқда тарқалиш белгиларидир. Бундай таъриф топологиянинг анча тўғри тарифидир.
- Ахборот алмашинувини бошқариш топологияси–бу алохида компьютерлар ўртасидаги ахборот алмашиш ҳуқуқи, кетма-кетлиги ва принципларидир.
- Ахборот топологияси–бу тармоқдан узатилаётган ахборотлар оқимининг йўналишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |