Компьютер тармоқлари ва уларнинг турлари


Download 0.7 Mb.
Sana21.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1216675
Bog'liq
Kompyuter tarmoqlari va ularning turlari


КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ


Ҳозирги кунда компьютерларни ягона тармоққа улаб, улар о Ъртасида маълумот алмашишни ташкил этиш мумкин, Хўш, тармоқнинг ўзи нима? Унинг қандай турлари бор? Интер­нет, интранет, электрон алоқа каби тушунчалар нимани англатиши, уларнинг техник, дастурий, ахборотли таъминотини нималар ташкил қилиши, уларнинг яратилиши ва ишлаши, аҳамиятини англаш ҳамда бевосита ишлай олиш ко Ъникмаларига эга бўлиш ҳозирги жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун муҳимдир. Ушбу бобда мазкур тушунчалар ҳақида атрофлича флкр юритилади,


Компьютер тармоқлари

Компьютердан турли масалаларни ҳал қилишда фойдаланиш мумкин. Ахборот алмашиш учун магнит ва компакт дисклардан фойдаланиш ёки бошқа компьютерлар билан умумий тармоққа уланиш керак бўлади.


Компьютерларнинг ўзаро ахборот алмашиш имкониятларини берувчи қурилмалар мажмуйига компьютер тармоқлари дейилади.
Тармоқнинг асосий имкониятлари тармоққа уланган компьютерлар ва ахборот ашёларига боғлиқ
Ахборот ашёлари деганда архив, кутубхона, фондлар, маълумотлар омбори ва бошқа ахборот тизимларидаги ҳужжатлар йиғиндиси тушунилади.
Тармоқдаги компьютерларда сақланаётган ахборот ашёларига ушбу тармоққа уланган бошқа компьютерлар ёрдамида кириш мумкин. Компьютерларни тармоққа улаш усуллари кўрсатилган.
Компьютерлар сонига қараб, тармоқлар локал, минтақавий ва глобал тармоқларга бўлинади.
Локал тармоқлар бир бинода ёки бир-бирига яқин биноларда жойлашган компьютерларда ўзаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармоқ ҳисобланади.

1-2-расм: Локал тармоқ



Бундай тармоқларда ахборот алмашиниш алоқа кАбеллари (баъзан тельефон тизими ёки радиоканал) орқали амалга оширилади. Бунда фойдаланувчилар тармоққа уланган компьютерлардаги маълумотларни биргаликда қайта ишлаш ва маълумотларни айирбошлаш ва дастур, чоп этиш қурилмаси, модем ва бошқа қурилмалардан биргаликда фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.
Шунинг учун, биттадан кўп компьютерга эга бўлган фирмалар ўз компьютерларини локал тармоққа бирлаштиради.
Локал тармоқда компьютерлар орасидаги масофа яқин бўлганлиги боис, тельефон каналларидан фойдаланмасдан ахборотни узатиш тезлигини ошириш мумкин.
Локал тармоқда ахборотни узатиш учун ахборотни маршрутлаш ва селекциялаш лозим бўлади.
Маршрутлаш бу — керакли манзилга ахборот блокини узатиш ёълини аниқлаш жараёнидир.
Селекциялаш — тегишли манзилдаги ахборотни саралаш демакдир.
Локал тармоқлар ахборотни маршрутлаш ва селекциялаш усули бўйича икки синфга ажратилади.
Локал тармоқлар селекциялаш орқали ахборотни бир абонент тизимидан бошқа тизимга узатишни таъминлайди.
Ишчи тизимлар катта миқдордаги маълумотни сақлаш, излаш, мураккаб ҳисоблашлар, моделлаштириш, дастурий таъминотни ривожлантиришга хизмат қилади.
Маъмурият тизимлари тармоқни бошқаради. Коммуникацион тизимлар абонент тизимлар орасида ахборотларни узатиш учун маршрутлаш ва боғланишларни коммутация қилиш вазифасини бажаради.


Минтақавий тармоқбирор туман, вилоят ёки республика миқёсидаги компьютерларни ўзида мужассамлаштирган тармоқ.
Бундай тармода бир нечта марказлашган (яъни локал тармоқларни бирлаштирувчи) жуда қуwатли серверлар мавжуд бўлади ва бундай серверлар ўртасидаги ахборот алоқа кАбели, оптик толали ёки сунъий ёълдош радиоалоқа каналлари ёрдамида узатилади. Бундай тармоққа давлат ташкилотлари, ҳарбий ташкилотлар ва фақат бир давлат ёки шаҳар ичида ишловчи тизимларни мисол қилиб келтириш мумкин.



Глобал тармоқ— дунёнинг ихтиёрий давлатидаги компьютер­ларни ўзида бирлаштириш имконига эга бўлган тармоқ. Бу тармоқ интернет (Интернет) деб ҳам юритилади.

Интернет билан бирга «интранет» тушунчаси ҳам ишлатилади.


Интранет— бу интернет технологияси, дастур таъминоти ва баённомалари асосида ташкил этилган, маълумотлар омбори ва электрон жадваллар билан жамоа бўлиб ишлаш имконини берувчи корхона ёки ташкилот миқёсидаги янги ахборот муҳитини таш­кил этувчи компьютер тармоғидир.
Интранет бошқа компьютер тармоқларидан қуйидаги жиҳати билан фарқланади: бир ёки бир нечта сервердан ташкил топган тармоқ мижози ундаги маълумотлардан фойдаланиш учун уларнинг қайси серверда, қайси каталогда, қандай ном билан сақланаётганлигини, уларга кириш усул ва шартларини билиши зарур бўлади.
Интернетда эса бундай ноқулайликларнинг олди олинган бўлиб, унинг фойдаланувчиси бундай маълумотларни билиши шарт эмас. Бундан ташқари, интернет тармоғида мавжуд бўлган барча элек­трон ҳужжатлар ва маълумотлар омборини гипербоғланишлар ёр­дамида ўзаро боғлаб, ягона ахборот муҳити қуриш, унда қулай ахборот қидирув тизимларини ташкил этиш мумкин бўлади.
Тармоқларга яна Блуэтоотҳ, Wи-Фи, Wи-Мах каби воситалар ҳам киради.
Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling