Компьютер тармоқларининг тарихи. Компьютер тармоқларининг


Компьютер тармоғи технологиялари


Download 54.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana01.11.2023
Hajmi54.81 Kb.
#1736840
TuriПротокол
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза 1 КТ фани 2020

Компьютер тармоғи технологиялари. 
Компьютер тармоғи технологиялари 
деганда – компьютер тармоғини қуриш ва 
ишлатиш учун етарли бўлган бир-бирига 
мослаштирилган аппарат ва дастурий 
воситалар тўплами, ҳамда алоқа чизиқлари 
орқали маълумотларни узатиш имконини 
берадиган ускуналар тушунилади. 
Тармоқда шу технологияга мос – 
коммутаторлар, концентраторлар, 
кабеллар, тармоқ адаптерлари ва 
улагичлар мавжуд бўлади.


Хозирги пайтда компьютер тармоқларини қуришда 
ишлатиладиган технологияларни қуйидаги 
хилларини кўрсатиш мумкин:
1.Локал компьютер тармоғи технологиялари.
2.Глобал компьютер тармоғи технологиялари.
3.Физик сатҳ технологиялари.
Юқорида номлари келтирилган, 1980-йилларнинг 
ўрталарида компьютерларни тармоққа бирлаштириш 
учун мўлжалланган локал компьютерлар 
тармоқларининг стандарт технологиялари 
ҳисобланган – Ethernet, ArcNet, Token Ring, Token Bus 
ва FDDI технологияларидан амалда фойдаланиш 
натижасида, уларнинг афзалликлари ва 
камчиликлари маълум бўла борди. 


Технологияларни ишлаб чиқарувчилар аниқланган 
камчиликларни тузатиб, ўзларининг янги 
технологияларини ишлаб чиқара бошладилар. Аввал 
ArcNet ва Token Bus, кейинчалик эса Token Ring ва 
FDDI технологиялари бозорларда юзага келган 
рақобатлар натижасида сотилмай қолди. Хозирга 
келиб эса, Ethernet технологиясини ишлаб 
чиқарувчиларининг ҳаракатлари натижасида, ушбу 
технологиянинг кейинги ишлаб чиқарилган 100 
Мбит/сек тезликда ишлайдиган Fast Ethernet ва
1 Гбит/сек – 100 Гбит/сек тезликларда ишлайдиган 
Gigabit Ethernet технологияларидан, замонавий 
локал компьютер тармоқларини қуришда кенг 
фойдаланилмоқда.


Глобал компьютер тармоқлари технологияларига 
мисол қилиб - X.25, Frame Relay, SMDS, ATM ва TCP/IP 
технологияларини келтириш мумкин. Ушбу 
технологиялар ҳам, локал компьютер тармоғи 
технологиялари каби, маълум йиллар давомида 
қўлланиб ва такомиллаштирилиб келинмоқда. 
Хозирги пайтда эса, асосан ATM ва TCP/IP 
технологияларидан кенг фойдаланилмоқда.
Физик сатҳ технологияларига мисол қилиб, 
телекоммуникацион тармоқ технологиялари 
ҳисобланган - PDH, SONET/SDH ва DWDM тармоқлар 
технологияларини келтириш мумкин. Ушбу 
технологиялар ёрдамида катта-катта ҳажмлардаги 
маълумотларни узоқ-узоқ масофаларга узатиш амалга 
оширилмоқда.



Download 54.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling