Компьютер тармоқларининг тарихи. Компьютер тармоқларининг


Download 54.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana01.11.2023
Hajmi54.81 Kb.
#1736840
TuriПротокол
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза 1 КТ фани 2020

Тармоқ иловалари. Тармоқ иловалари деганда – 
фойдаланувчиларга, компьютер тармоғи томонидан 
кўрсатилиши мумкин бўлган турли хил хизматларни 
амалга оширувчи дастурлар тушунилади. Одатда 
тармоқ операцион тизими, ўзининг 
фойдаланувчиларига кўрсатилиши мумкин бўлган 
хизматларнинг бир-нечтасини амалга ошириш 
имкониятига эга бўлади. Бундай хизматлар сирасига 
– тармоққа уланган фойдаланувчиларга, ундаги 
файлларда биргаликда фойдалана олиш хизмати 
(файловый сервис), хужжатларни босмага чиқариш 
сервиси (сервис печати), электрон почта сервиси, 
узоқдан туриб уланиш сервиси (сервис удаленного 
доступа) ва бошқа шуларга ўхшаш хизматларни 
киритиш мумкин. 


Тармоқларда кўрсатиладиган хизматларни 
амалга оширувчи дастурлар – тақсимланган 
дастурлар синфига мануб ҳисобланади. 
Тақсимланган дастур деганда – алоҳида-алоҳида 
олинган компьютерларда ўзаро биргаликда 
ишловчи бир нечта қисмлардан иборат дастур 
тушунилади. Масалан мижозлари ва сервер 
бўлган тармоқда, мижоз ва сервер 
компьютерларда бажариладиган ишларни амалга 
оширувчи тақсимланган дастур - илова, ўзаро 
биргаликда ишловчи иккита қисмдан иборат 
бўлади (7-расм).


7-расм. Илованинг қисмларини, ўзаро
биргаликда ишлаши.


Компьютер тармоқларида фойдаланувчиларнинг 
иловаларини амалга оширувчи дастурлар ҳам 
бажарилади. Фойдаланувчининг иловалари деганда 
– маълум бир амалий масалани ечиш учун 
мўллжалланган дастур тушунилади. Бундай 
дастурлар ҳам тақсимланган дастурлар синфига 
мансуб бўлади. Фойдаланувчининг иловаларига 
мисол қилиб – маълум бир корхона учун ишлаб 
чиқилган маълумотлар базасини бошқариш тизимини 
(МББТ), бухгалтерия ҳисобларини бошқаришда 
қўлланиладиган 1С-тизимини, электрон таълим 
жараёнини амалга оширишда, курсларни бошқариш 
учун қўлланиладиган - Moodle, LMS тизимларини ва 
бошқа шуларга ўхшаш тизимларни келтириш 
мумкин. 



Download 54.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling