Мисол № 1. Бизнинг корхона ишлаб чиқариш учун 2 400 минг сўмга материаллар харид қилди. Шартномага асосан биз 04.03.2022 йилдан олдин 1 000 минг сўм миқдорда бўнак тўладик. Маҳсулотларни юклаб жўнатиш 10.03.2016 йилги счёт-фактура билан тўлиқ миқдорда расмийлаштирилган. Қарздорликнинг қолдиғи 30.03.2016 йилда тўланган. Бизнинг бухгалтерия ҳисобимизда бу операциялар қуйидагича акс эттирилади:
Мисол № 2. Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи корхона – 1 йиллик муддатга ижара шартномаси бўйича ишлаб чиқариш ускунасини ижарага олган. Ҳар ойлик ижара тўлови 1000,0 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан ҚҚС – 150,0 минг сўм. Шартнома бўйича тўлов ҳар ой учун 100 % олдиндан тўлов йўли билан киритилади. Ускуна ижарачи томонидан асосий ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Ижара шартномасини амал қилиш муддатида ҳар ойда қуйдагича бухгалтерия проводкалари берилади.
Мисол № 3. Корхона жорий йилнинг 1 июнида банкдан 23 725 минг сўм миқдорда кредит олди. Шартномага асосан кредит 12 ой ўтгач сўндирилади (яъни кейинги йилнинг июнь ойида), лекин ҳар ойда йиллик 20% ҳисобидан фоизлар тўланади.
Банк кредити бўйича фоизлар ҳисоблаш услуби тижорат банкларида фоизлар ҳисоблаб ёзиш тўғрисидаги махсус Низомда кўрсатилган (АВда рўй.ўтган 30.01.2004да №1306).
Фоизлар суммаси 365 кунлик йиллик базавий даврдан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула орқали ҳисоблаб чиқарилади:
Сўндирилмаган қолдиқ х фоиз ставкаси х кунларнинг ҳақиқатдаги сони
365
Бизнинг мисолда кредитдан фойдаланишнинг биринчи ойи – июнь учун корхона 390 минг сўм миқдорида фоизлар ҳисоблаб ёзади (23 725 минг сўм х 20% х 30 кун : 365 кун). Июль ойида эса фоизлар 31 кунга ҳисоблаб чиқарилади.
Корхона бухгалтерияси қуйидаги ўтказмаларни қилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |